Меҳр-мурувват ва адолатлилик акс этган фармон

10 Сентябрь, 18:19 • Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Янгиликлар • 98 марта кўрилди • Комментариев к записи Меҳр-мурувват ва адолатлилик акс этган фармон нет

Меҳр-шафқат, инсонпарварлик, бағрикенглик, кечиримли бўлиш ва олижаноблик каби эзгу фазилатлар халқимизга хос бўлган азалий қадриятлар сирасига киради. Чиндан ҳам ҳаётда тўғри йўлдан адашган ва билиб-билмай жиноят кўчасига кириб қолган юртдошларимизни кечириш миллатимизнинг гўзал сифатларидан бири саналади.

Хабарингиз бор, Давлатимиз мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрами арафасида муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Ушбу фармон улуғ мустақиллик айёми олдидан бутун халқимизга туҳфа бўлди.

Ҳужжатга мувофиқ 261 нафар фуқаро афв этилди ва Давлатимиз раҳбарининг ғамхўрлиги туфайли 215 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилиниб, оиласи ва яқинлари бағрига қайтарилди. Энг асосийси энди уларга бундан буён мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлиш имкони яратилди.

Бу фармон авф этилаётганларга яқинларига меҳрибон, жамиятга садоқатли бўлишдек катта масъулият юклайди. Чунки улар жиноят содир қилиб озодликдан маҳрум этилганда яқинлари азият чекдилар.

Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан давлат ва жамиятнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар инсонпарварлик тамойилига асосланганлигини кўрсатувчи яна бир ёрқин далилдир.

Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши матбуот котиби

Меҳр-мурувват ва адолатлилик акс этган фармон was last modified: Сентябрь 10th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »