Одам савдоси муаммоси ёшлар муҳокамасида

21 Сентябрь, 16:29 • Давра суҳбати, Ёш адолатчилар, Жиззах вилояти, Янгиликлар • 61 марта кўрилди • Комментариев к записи Одам савдоси муаммоси ёшлар муҳокамасида нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Одам савдоси, экстремизм ва терроризм: инсон ҳуқуқ ва эркинликларига таҳдид” мавзусига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Жиззах шаҳридаги “Сайилжой” академик лицейида бўлиб ўтган давра суҳбатида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Дилбар Ҳакимова, “Сайилжой” академик лицейининг ўқитувчи ва ўқувчилари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Одам савдоси нафақат бизни юртимизда балки дунё халқларини  ташвишга солаётган жиддий муаммолардан биридир. Зеро бу иллат ҳудуд ва чегара танламайди. Ачинарлиси, одам савдоси жиноятидан жабрланганларнинг 80 фоизини аёллар ва болалар ташкил этади. Айрим кишиларнинг ишонувчанлиги, етарли ҳуқуқий билимларга эга эмаслиги  бу жиноятнинг кескинлашувига сабаб бўлмоқда. Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад ҳам одам савдоси жиноятининг мудҳиш оқибатларини фуқароларга, айниқса, ёшларга тушунтириш, ёшларни одам савдоси қурбонига айланиб қолишларининг олдини олиш чораларини кўриш ҳамда ёшлар ўртасида ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олишдан иборат эди.

Тадбирни партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари П.Ҳамзаев очиб берар экан, бугунги кунда, мамлакатимизда давлатлараро миграция жараёнлари бирмунча фаоллашганлигини, фуқароларнинг меҳнат қилиш, таълим олиш, туризм ва шу каби турли мақсадларда бошқа давлатларга чиқиши, эркин фаолият олиб бориши учун янада кўпроқ имкониятлар яратиб берилаётганлигини таъкидлаб ўтди. Афсуски, берилган бундай имкониятлардан барча ҳам унумли фойдаланаётгани йўқ.

Шундан сўнг давра суҳбати иштирокчилари ёшларга одам савдосига қарши кураш муаммоси долзарб муаммолардан бири эканлигини, ундан ёшларнинг жабрланиши ўсиб келаётган ёш авлодга руҳий, маънавий ва жисмоний жиҳатдан салбий таъсир кўрсаётганлигини, ўзининг гирдобига асосан ёшларни ва аёлларни тортаётганлиги билан катта ташвиш ва хавотир уйғотаётганлигини таъкидлаб ўтишди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан тегишли жавоблар олишди.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши матбуот хизмати котиби

Одам савдоси муаммоси ёшлар муҳокамасида was last modified: Сентябрь 21st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »