Одам савдоси ва терроризм – глобал муаммо

13 Сентябрь, 12:46 • Давра суҳбати, Жамият, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 49 марта кўрилди • Комментариев к записи Одам савдоси ва терроризм – глобал муаммо нет

Ёшлар ўртасида одам савдосининг салбий оқибатларини кенг тарғиб қилиш, уларни одам савдоси билан боғлиқ турли оқимларга кириб кетишлари ҳамда аёлларнинг ноқонуний миграциясининг олдини олиш, бу борада партиянинг олдига қўйган вазифалари юзасидан аҳоли орасида атрофлича тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш орқали халқнинг давлат ҳокимияти ва сиёсий партияларга бўлган ишончини мустаҳкамлаш бугуннинг долзарб масалаларидан бири саналиши барчамизга маълум.

Бу борада жорий йилда ҳам Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамда шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан ўтказиб келинаётган тарғибот тадбирлари бунинг яққол далилидир.

Ўзбекистон “Адолат”СДП  Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамда Термиз шаҳар Кенгаши  ташаббуси билан шаҳардаги  “Юлдуз” МФЙда “Одам савдоси, экстремизм ва терроризм: инсон ҳуқуқ ва эркинликларига таҳдид” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши фаоллари, шаҳар Кенгаши вакиллари, шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси  ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар одам савдоси ва аёллар ўртасида ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш, ёшларимиз ва аёлларни қуллик домидан асраш, шунингдек, хорижга ишга кетаётган аёлларнинг ёш гўдакларини бировлар қарамоғига ташлаб кетаётгани, бу эса фарзандлар тарбиясига таъсир кўрсатиши каби салбий жиҳатларни тилга олиб ўтишди.

Cалим Бозоров, Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати:

Ўзбекистон ҳукумати томонидан диний-маънавий муҳитни соғломлаштириш, конфессиялар ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бу йўналишда ҳукуматимизнинг бир қанча қарор ва дастурлари, соҳага дахлдор давлат ва нодавлат ташкилотларнинг қўшма режалари қабул қилиниб, ижрога йўналтирилмоқда. Бу дастурларда фуқароларимиз, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларни ақидапарастлик ва миссионерлик ғояларидан сақлаш, бузғунчи ғояларнинг асл моҳиятини тушунтириш, уларга ёт ғояларга нисбатан мустаҳкам иммунитетни шакллантириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тадбирда ана шу масалаларга кўпроқ эътибор қаратилди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан керакли жавоб ва тушунчалар билдирилди.

Айтиш жоизки, бундай тадбирлар орқали ёшларимизнинг миллийлигимизга путур етказадиган турли иллатлар таъсиридан огоҳ бўлишига, аёлларнинг ўз оилалари бағрида фарзанд тарбияси билан мунтазам шуғулланишлари борасида зарурий тушунчаларга эга бўлишида муҳим аҳамият касб этади.

Шерали Холбоев,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Термиз шаҳар Кенгаши раиси

Одам савдоси ва терроризм – глобал муаммо was last modified: Сентябрь 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »