Оила – жамиятнинг асосий бўғини

13 Сентябрь, 12:14 • Аёллар қаноти, Давра суҳбати, Навоий вилояти, Янгиликлар • 49 марта кўрилди • Комментариев к записи Оила – жамиятнинг асосий бўғини нет

Мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилаётгани барчамизга маълум. Бунда жамоат ташкилотлари, хусусан, Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам фаол иштирок этмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Конимех туман Кенгаши ташаббуси асосида  “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ва Қизил ярим ой жамияти туман бўлимлари билан ҳамкорликда “Фуқаролик жамиятида шахс тарбияси ва унда оила институтининг ўрни”  мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирга партия фаоллари билан бир қаторда, партиянинг “Аёллар қаноти” Кенгаши раиси,  Қизил-ярим ой жамияти раҳбари, “Маҳалла” жамоат фонди раиси, “Ногиронлар жамияти” туман бўлими ходимлари иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган мақсад аҳолининг, айниқса хотин-қизларнинг оилада соғлом муҳит яратиш, етук фарзанд тарбиялаш, фарзандларимизнинг жамиятда шахс бўлиб етишишларида кўмаклашиш, оила, хотин-қизлар масалаларига оид қабул қилинаётган қарор ва фармойишларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига тушинтиришдан иборат бўлди.

Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП Конимех туман Кенгаши раиси Қудаимберди Жанхужаев кириш сўзи билан очди. Маърузада шахс тарбиясида оила институтининг қанчалик муҳимлиги тўғрисида сўзлаб ўтилди. Шунингдек, бугунги кунда ёшларимизнинг шахс бўлиб етишишида энг катта эътиборни авваламбор оиладан бошлашимиз кераклиги, уларни тўғри йўлга йўналтиришимиз, қўллаб-қувватлашимиз кераклиги тўғрисида таъкидлаб ўтди. Ушбу соҳада туман “Оила” маркази билан ҳамкорликда “Адолат”  социал-демократик партияси томонидан олиб борилаётган ижобий ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Cадоқат ШАМСИЕВА

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Оила – жамиятнинг асосий бўғини was last modified: Сентябрь 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »