Қорақалпоғистонда амалий ишлар: Фуқаролар иш билан таъминланиб, алоқа сифати яхшиланади

13 Сентябрь, 20:10 • Депутатлик гуруҳи, Қорақалпоғистон Республикаси, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 41 марта кўрилди • Комментариев к записи Қорақалпоғистонда амалий ишлар: Фуқаролар иш билан таъминланиб, алоқа сифати яхшиланади нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши, шаҳар ва туман Кенгашлари фаоллари партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида сайловчилар билан учрашиб бир қатор ижобий ишларни амалга ошириб келмоқда.

Партиянинг Муйноқ туман Кенгаши томонидан тузилган ишчи гуруҳи аъзолари тумандаги “Жайхун” маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюриб, сайловчилар билан бевосита суҳбатлар уюштиришди.

Мулоқот давомида мазкур ҳудуддаги Кунхожа кўчаси 8-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Анар Муртазаева ўғли Расул Жуманиязовни иш билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатишларини сўраб депутатга мурожаат қилишди.  Ушбу масала юзасидан халқ депутатлари Мўйноқ туман Кенгаши депутати П.Утениязова туман Бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғи Ж.Абдимуратовга депутатлик сўровини юборди ва масаланинг яқин кунларда ижобий ечим топишини ўз назоратига олди.

Партиянинг Чимбой туманидаги ишчи гуруҳи аъзолари аҳолининг муаммоларини ўрганиш мақсадида тумандаги «Тазғара» ОФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи 24 нафар фуқаро билан мулоқот ўрнатишди.

Учрашувлар давомида халқнинг талаб ва истаклари атрофлича ўрганилди ҳамда “Тазғара” овул фуқаролар йиғинида яшовчи Парахат Бердимбетовнинг Чимбой туманидаги 26-сонли мактабгача таълим муассасасига ишга жойлаштириш масаласида амалий ёрдам сураб қилган мурожаатига ижобий ечим топилди. Яъни, халқ депутатлари Чимбой туман Кенгаши депутати Д.Нурымбетовнинг тегишли ташкилотларга мурожаат қилиши орқали фуқаро П.Бердимбетов 26-сонли мактабгача таълим муассасига ишга жойлаштирилди.

Шунингдек, партиянинг Қораўзак туман Кенгаши томонидан шакллантирилган ишчи гуруҳ азолари ҳам ҳар ҳафтанинг чоршанба кунида маҳаллаларга ташриф буюриб, халқ билан ҳамнафас бўлиб яшамоқда.  Мулоқот давомида «Қораўзак»  ШФЙ ҳудудидаги «Мешит» овулида яшовчи фуқаро Гаўхар Айтимова мазкур овулга телекоммуникация тармоқларини тортиш масаласида ёрдам кераклигини таъкидлаб мурожаат қилдилар. Ушбу масала юзасидан халқ депутатлари Қораўзак туман Кенгаши депутати А.Гулимбетов  Қораўзак туман «Телекоммуникация тармоғи» корхонаси раҳбарига  14-сонли депутатлик сўровини юборди ва масаланинг тўлиқ ечимини топишда Гаўхар Айтимовага кўмак беришга ваъда берди.

 

Айшолпан Оразимбетова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши

Матбуот котиби

Қорақалпоғистонда амалий ишлар: Фуқаролар иш билан таъминланиб, алоқа сифати яхшиланади was last modified: Сентябрь 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »