Сиз улуғ муаллим, мураббий устоз!

29 Сентябрь, 18:09 • Ёш адолатчилар, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 51 марта кўрилди • Комментариев к записи Сиз улуғ муаллим, мураббий устоз! нет

Маълумки мамлакатимизнинг барча ҳудудларида 1 октябрь “Устоз ва мураббийлар” куни  кенг нишонланмоқда. Шу ўринда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят ташкилоти томонидан ҳам партиямиз электорати бўлган таълим соҳаси вакиллари ҳамда устоз мураббийлар иштирокида  тадбирлар, учрашув ва давра сухбатлари қизғин паллага кирган.

Хусусан, партиянинг Урганч шаҳар Кенгаши, Урганч давлат университети қошидаги академик лицей билан ҳамкорликда ўтказилган тадбири ҳам юқори савияда ташкил этилди.

Тадбирга партия фаоллари, депутатлари, мазкур лицейнинг ўқитувчи ва ўқувчилари, “Истеъдод клуби” аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Табир аввалида устоз, мураббийларнинг ҳаёти ва ижоди акс этган кўргазма намойиш этилди.

Тадбирни  Урганч давлат университети қошидаги академик лицей директори Аллаёр Қутлимурадов кириш сўзи билан очиб берди.

А.Қутлимурадов истиқлолимиз шарофати билан барча соҳалар каби таълим соҳасига ҳам чуқур эътибор қаратилаётгани, ўқитувчи касбининг машаққатли қирралари, унинг фидойилик талаб этишига тўхталди. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фаоллари ҳар доим лицейнинг ўқитувчилари ва ўқувчилари орасида бўлиб, илғор ғоялар борасида тадбирлар ташкил этишади. Хамкорлигимиз кундан-кунга  мустаҳкамланиб бораётгани юртимиз ободлигию, фарзандларимиз камоли учун хизмат қилиши шубҳасиз.

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан партия фаоллари томонидан ўқитувчи касби энг масъулиятли ва энг машаққатли, аммо энг шарафли касб эканлиги, партиямиз электорати бўлган таълим соҳаси вакиллари доим партия фаолларига қўшқанот, ҳамфикр бўлиб келаётгани, ҳамжиҳатликда фаолият олиб борилаётгани хусусида сўз юритилди.

Тадбир давомида лицейда фаолият юритаётган бир қатор партия фаолларига партиянинг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

Меҳрибон Қўшназарова, лицейнинг она тили ва адабиёт ўқитувчиси, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими аълочиси, партия фаоли:

 “Истеъдод” клуби раҳбари, партия фаоли Биби Мариям Бегимованинг янги чоп этилган “Саодат тонги” номли шеърий китобининг тақдимоти тадбирга янада файз қўшди. Устоз, мураббийлар мазкур китобнинг ёшларимизни Ватанни севиш ва уни ардоқлаш, устозларга эҳтиром руҳида  тарбиялашдаги муҳим жиҳатлари тўғрисида сўз юритишди. Муаллиф ушбу китобни байрам совғаси сифатида устозларга тақдим этди.

Тадбирда лицейнинг иқтидорли ўқувчилари, “Истедод клуби” аъзоларининг бир гуруҳига партиянинг “Адолат дўпписи” ҳамда “Адолат белбоғи” совғалари ва сертификатини тантанали топширилиши байрам тадбирига янада кўркамлик бағишлади.

Лобар Раҳимова, лицей ўқувчиси, Клуб аъзоси:

Тадбир сўнгида лицейнинг иқтидорли ўқувчилари ҳамда “Истедод клуби” аъзоларининг “Ватан”, “Устоз”, “Устозга эхтиром” каби шеър ва қўшиқлари, саҳна кўринишлари иштирокчиларга кўтаринкилик бағишлади.

 

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

 

 

 

 

Сиз улуғ муаллим, мураббий устоз! was last modified: Сентябрь 29th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »