Сурхондарёлик адолат билимдонлари

27 Сентябрь, 18:00 • Ёш адолатчилар, Партия лойиҳаси, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 53 марта кўрилди • Комментариев к записи Сурхондарёлик адолат билимдонлари нет

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Ватан келажаги – ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманлари бўйлаб “Адолат билимдони” кўрик-танловининг маҳаллий босқичлари ўтказилмоқда.

Хусусан, Музработ туманида партия туман Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти томонидан ташкил этилган танловда тумандаги ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ҳамда умумтаълим мактаблари 10-11-синфларининг иқтидорли ўқувчилари иштирок этишди.

Кўрик-танловда ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, ватанга муҳаббат, келажакка ишонч руҳини шакллантириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантириш ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш мақсадлари илгари сурилди ва унга эришишга ҳаракат қилинди.

Танловда ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокчиларнинг кийиниш ва нутқ маданиятига, ҳуқуқий билимлари ва уларни ўринли қўллай билиш маданиятига катта эътибор қаратдилар.

Иштирокчилар таништирув, сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимлар беллашуви, уй вазифаси шартларида белгиланган қатъий регламент тартибида мусобақалашдилар.

Танлов якунида Музработ иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи талабаси Рисолат Баратова I-ўринга, 18-умумий ўрта таълим мактаби 10-синф ўқувчиси Ислом Омонов II- ўринга ва Иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи талабаси Дилноза Нусратуллаева III- ўринга эгалик қилди.

Шу каби танлов Ўзбекистон “Адолат” СДП Олтинсой туман Кенгаши томонидан ҳам ташкил этилиб, тумандаги Маиший хизмат кўрсатиш касб ҳунар коллежи мажлислар залида кўтаринки руҳда ўтказилди.

Танловнинг туман босқичида Олтинсой Ахборот ва сервис хизмат кўрсатиш касб-хунар коллежи талабаси Жасур Бозоров ўз тенгдошларидан билим ва зукколиги билан ажралиб I- ўринга лойиқ деб топилди ва келгуси босқичга йўлланмани кўлга киритди.

Кўрик-танловнинг барча ғолиблари ташкилотчилар томонидан таъсис этилган эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

 

Гулшод Турсоатова,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

 Сурхондарё вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Сурхондарёлик адолат билимдонлари was last modified: Сентябрь 27th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »