Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш киритилади  

24 Сентябрь, 14:14 • Муҳим хабарлар, Фракция, Янгиликлар • 74 марта кўрилди • 2 комментария к записи Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш киритилади  

Маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови тартиби бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб беряптими, уларнинг ваколати муддати нега икки ярим йил, ўринбосарларни сайлашда маҳалла раисининг иштироки чекланганлиги қанчалик тўғри?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида шу ва бошқа бир қатор масалаларни ўзида акс эттирган қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

“Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини муҳокама қилдилар. Ушбу лойиҳа амалдаги “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган муқобил таҳрири ҳисобланади.

Маълумки, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) маслаҳатчилари бир вақтнинг ўзида фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларига раҳбарлик қиладилар. Ушбу комиссиялар эса “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 32-моддасига мувофиқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови натижалари бўйича бир ой ичида сайланади.

Шу сабабли маслаҳатчиларнинг фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) билан бир вақтда сайланиши баъзи холларда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари ўртасида келишмовчиликлар авж олмоқда ва ўзаро қарама-қаршиликлар сабаб фуқаролар йиғини ўз ташвишлари билан овора бўлиб қолиши натижасида аҳоли билан ишлашда муаммолар юзага келмоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда, лойиҳа билан раис (оқсоқол)нинг фуқаролар йиғини органларини шакллантиришдаги роли, фаолиятидаги ўрни ва иштирокини пасайтиришини инобатга олиб сайловларда бевосита фақат фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)ни сайлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, халқаро ва хорижий тажриба шуни кўрсатмоқдаки фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг ваколат муддатини икки ярим йилдан 3 йилга узайтириш ҳам уларга ўз билим ва бошқарув қобилиятларини намоён этишга ҳамда уларга фуқаролар билан ишлашда янада кўпроқ имконият яратишга асос бўлади.

Амалдаги қонунда фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчиларини сайлаш икки ярим йил муддат этиб белгилангани натижасида аҳолида бир қатор саволлар туғилиши ва сайловларни икки мавсумда ўтказиш ноқулайликларга сабаб бўлмоқда эди. Шу сабабли таклиф этилаётган қонун лойиҳасида фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли)нинг аниқ ваколат муддатини яхлит рақамларда белгиланиши халқаро тажрибага мос эканлиги ҳамда сайловларни ҳар доим аниқ бир вақтда (баҳорда) ўтказилишини таъминлайди, бу эса сайловчиларга янада қулай шароит яратади.

Ушбу қонун лойиҳасида белгиланган ўзгаришлар натижасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддаси ҳамда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш киритиш ҳам назарда тутилган.

Хусусан, ушбу қонун ҳужжатларда ҳам тегишли нормаларидаги раис ўринбосарларининг сайланиши олиб ташланган ҳолда, ваколат муддати икки ярим йилдан уч йилга ўзгартирилмоқда.

Ушбу қонун лойиҳасининг нормаларини амалиётга тўлиқ татбиқ этиш мақсадида навбатдаги фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) сайловини 2019 йил май ойида ўтказиш таклиф этилмоқда. Бунда амалдаги фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари ваколат муддатини 2019 йилнинг май ойига қадар узайтирилади.

Фракция аъзолари партия ижтимоий-иқтисодий ҳаётда, аҳолининг ижтимоий ҳимоясида маҳалланинг аҳамияти ва таъсири янада кучайишига ҳаракат қилишини таъкидлаган ҳолда қонун лойиҳасини қўллаб-қувватладилар.

Анвар ЭГАМҚУЛОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

Ўзбекистон “Адолат” СДП

фракцияси ижрочи котиби

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш киритилади   was last modified: Сентябрь 24th, 2018 by matbuot

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш киритилади   учун 2та шарҳ

  1. AZIZA:

    Таклифим Махолла оксоколлари махаллада тез- тез тадбир ўтказишсалар тадбирда ахил соглом соғлом оилаларни элон килиб уларни оддий фахрий ёрлик билан такдирласалар. Улар ахил булмасахам келинлари булса булди. мехрибон қайнона, қайсидир келин бир неча йилллардан бери кайнона билан яшаётган булса мехрибон келин деб мақтовлар берилса. шунда улар янада инок ва шу номга муносиб булишга харакат килишади. бошкалар хам шу мактовга лойик булишга харакат килишади Бози оналар бева холи билан хеч нолимай болаларини холол парвариш қилишади уйли жойли қилишади. уларга матонатли она деб фахрий ёрлик беришсин. Менинг онам матонатли она унвонига муносибдир чунки.

  2. AZIZA:

    Таклифимни ўкиганлар онам ким эканлигига қизиқиши аниқ онам Ховос тумани Чаманзор махалласида Гулзор 14 уйда яшайдилар 1998 йил беш фарзанди билан бева колганлар ва узлари қишин ёзин бозорда савдо қилиб кечка томон бозор супуриб бизни катта килиб тўрт қизни узатиб хозир укам билан бирга турадилар хамма фарзантлари урта малумотли иш жойига эга оиласи хам тинч сабир ва шукурда гап куп деб айтадилар.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »