Ватан келажаги – менинг қўлимда

27 Сентябрь, 16:26 • Ёш адолатчилар, Партия лойиҳаси, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 55 марта кўрилди • Комментариев к записи Ватан келажаги – менинг қўлимда нет

Бугун Тошкент вилояти Паркент тумани Кенгаши томонидан туманда “Юртим келажаги – менинг қўлимда” шиори остида Халқ депутатлари Паркент тумани Кенгашидаги партиямиз депутатлари билан ўқувчи-ёшлар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбирни Халқ депутатлари Паркент тумани Кенгаши депутати Муроджон Мирғаниев очиб берар экан, бугунги кунда ёшларга яратилаётган иимкониятлар, улардан тўғри фойдалана олиш ва келажакда мамлакатимизга ўзининг муносиб ҳиссасини қўша оладиган етук мутахассислар бўлиб етишиш учун ҳозирдан бошлаб мактабда аъло баҳоларга ўқиш, ўз қобилиятларини ёшлик давридан бошлаб шакллантирган ҳолда ҳар бир соҳа бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлиб боришдан иборатлиги тўғрисида гапириб ўтди. Зеро, юртимиз келажаги ҳозирги ёш авлодимиз қўлидалигини сидқидилдан ҳис қилган ҳолда Ватан равнақи йўлида хизмат қилиш ҳар биримизнинг энг олий бурчимиздир.

Шунингдек, тадбир доирасида таълим олувчи ўқувчи ёшлар орасидан истеъдодли, иқтидорли ва фаол ёшлар танлаб олиниб партиянинг “Истеъдод” клуби аъзолари сафига қўшилди.

Мавлуда Бердиқулова, Ўзбекистон “Адолат” СДП Паркент тумани Кенгаши раиси:

Тадбир якунида иқтидорли ўқувчи ёшлар партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Малика Баймуратова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент 
вилояти Кенгаши бош мутахассиси

 

Ватан келажаги – менинг қўлимда was last modified: Сентябрь 27th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »