Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорлик (+Радио)

15 Сентябрь, 22:00 • Давра суҳбати, Марказий аппарат, Муҳим хабарлар, Ҳамкорлик, Янгиликлар • 218 марта кўрилди • 1 комментарий к записи Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорлик (+Радио)

Мазкур тадбир тафсилотлари “Mahalla” радио канали орқали ёритилди.

Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир иштирокчилари дастлаб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасидаги ўзбек мумтоз ва замонавий адабиёти дурдоналарига бағишланган кўргазма экспозицияси билан танишди.

Шундан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фаоллари, экспертлари ва уюшма аъзолари, ёзувчи, шоирлар, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ ходимлари иштирокида “Ижтимоий ҳамкорлик – жамият ривожининг асоси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистондаги адабий, ижодий муҳитни янада ривожлантиришда, унинг ҳуқуқий асосларини такомилаштиришда партия ва уюшма олдида турган долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорларида белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш устувор вазифа эканлиги қайд этилди.

Сирожиддин Саййид, Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири:

Шу билан биргаликда тадбирда “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси Бош муҳаррири И.Хамроев, “Sharq yulduzi” – “Звезда Востока” журналлари Бош муҳаррири С.Рауф, Зулфия номидаги Давлат мукофотининг соҳибаси Ш.Юсупова, “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси Бош муҳаррири ўринбосари А.Йўлдошевлар сўзга чиқиб, мамлакатимизда халқимизнинг, айниқса ёшларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, мустақиллигимизнинг маънавий асосларини яратиш, сўз санъаткорларини бирлаштириш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ёш истеъдод эгаларининг салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида катта ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Шунингдек, китобхонлик йўналишида тегишли ҳуқуқий-меъёрий базани мустаҳкамлаш, ташкилий-амалий ишларни замон талаблари асосида олиб бориш, бу масалага кенг жамоатчиликни жалб этиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Наримон Умаров Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Сиёсий Кенгаш раиси:

Тадбирда мазкур ҳамкорлик келгусида мамлакатимизда юксак фуқаролик жамияти қурилиши ва ривожланишига биргаликда хисса қўшишнинг асоси бўлиши эътироф этилди.

Учрашув сўнгида Ёзувчилар уюшмаси раиси партия билан ҳамкорлик муносабатларининг яққол намунаси сифатида партия Сиёсий Кенгаши раисига буюк шоир ва мутаффакир Абдураҳмон Жомийнинг ижод боғидан дасталанган сайланма асарлари ҳамда Алишер Навоийга ёзган мактубларидан намуналар тўпланган “Муҳаббат махзани” китобини, ўз навбатида партия томонидан уюшмага мустақиллик даври ютуқлари акс эттирилган “Истиқлол шукуҳи” тўплами совға қилинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Матбуот хизмати

Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорлик (+Радио) was last modified: Сентябрь 18th, 2018 by matbuot

Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорлик (+Радио) учун битта шарҳ

  1. Aziza:

    Чиройли сухбат булиб утибди Президентимиз Олийжаноб ташаббуслари ижоткорларга канот бағишламоқда. 2017 йил 13 сентябрдаги Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорларидан . Қаровсиз қолган ижод боғи ишлов бериб суғорилгандек бўлди.
    Ижод богининг хосили барокатли булсин.
    Адолат СДПсининг адолатли ишларида омад тилайман.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »