Жойларда фуқаролар ҳолидан хабар олинмоқда

13 Сентябрь, 12:52 • Партия лойиҳаси, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 42 марта кўрилди • Комментариев к записи Жойларда фуқаролар ҳолидан хабар олинмоқда нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши, шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлар фаоллари, маҳаллий кенгашлар депутатларидан иборат ишчи гуруҳлари томонидан ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари маҳалла фуқаролар йиғинларида сайловчилар билан учрашувлар ташкил этилиб, мулоқотлар олиб борилиши йўлга қўйилган.

Мазкур ишчи гуруҳлари фуқаролар билан самимий мулоқотлар ўтказиб, муаммоларини  ўрганишмоқда ва уларга ижобий ечим топишга сидқидилдан бел боғлаган. Шунингдек, учрашувлар давомида юртимизда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб мазмун — моҳияти оддий ва содда, халқчил тилда аҳоли кенг қатламига етказилмоқда. Шу  ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вакиллари ҳолидан ҳам хабар олинмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши вакиллари Гулистон шаҳридаги “Аҳиллик” маҳалласига ташриф буюриб, сайловчилар билан яккама — якка мулоқотлар олиб боришди. Вилоят партия ташкилоти вакиллари МФЙ ҳудудида аҳолининг яшаш шароитини ўрганар экан, мулоқот чоғида маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар бугунги шароитлардан кўнгиллари тўқ эканлиги, мавжуд муаммолар секин – аста ўз ечимини топиб бораётганлигини мамнуният билан таъкидладилар.

Тадбир доирасида ногирон, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вакиллари ҳолидан ҳам хабар олиниб, уларга партия томонидан совғалар улашилди.

Лола Калонова – “Аҳиллик” маҳалласи фуқароси, туғма ногирон:

Бугун мана “Адолат” партияси вакиллари бизнинг хонадонимизга ташриф буюришиб, ҳолимиздан хабар олишди, муаммолар бор ёки йўқлиги билан қизиқишди. Албатта биз нафақат оиламиз балки, маҳалламиз билан биргаликда бундан жуда ҳурсанд бўлдик. Шунинг учун, партия вакилларига шахсан ўзим ва оиламиз номидан ташаккуримни билдираман.

Бевосита суҳбатлар чоғида фуқаролар юртимизда олиб борилаётган ички ва ташқи сиёсатни қизғин қўллаб — қувватлаётганликларини изҳор этдилар. Айниқса, давлат органларининг халқ эҳтиёжларини қондириш, уларни қийнаётган муаммоларга барҳам беришга қаратилган чора — тадбирларидан ҳамма хурсанд.

 

Азиза Назирқулова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилояти Кенгаши бош мутахассиси

Жойларда фуқаролар ҳолидан хабар олинмоқда was last modified: Сентябрь 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »