Аҳоли бандлиги, муносиб меҳнат шароитларини яратиш сессия кун тартибидаги муҳим масалалар бўлди

12 Октябрь, 12:34 • Сессия, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 35 марта кўрилди • Комментариев к записи Аҳоли бандлиги, муносиб меҳнат шароитларини яратиш сессия кун тартибидаги муҳим масалалар бўлди нет

Жорий йил 18-19 январь кунлари Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишар экан, бу ерда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш, ишламаётган объектлар фаолиятини қайта тиклаш, янги корхоналар ташкил қилиш, тадбиркорлик ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш ҳисобидан одамларга даромад манбаи яратиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратган эди.

Ўтган қисқа вақт мобайнида Президентимизнинг мазкур топшириғини тўла-тўкис бажариш мақсадида Ангор туманида ҳам бир қатор ижобий ишлар кўзга ташланди. Ободонлаштириш ишлари авж олди. Барча инфратузилмалар яхшиланмоқда. Бўш ётган майдон ва иншоотлар инвентаризациядан ўтказилиб, халққа наф келтиришга аҳд қилган тадбиркорлик субъектларига фойдаланишга берилмоқда. Бу эса, ҳудуднинг обод масканга айланиб, одамларнинг фойдали меҳнат билан банд бўлишига, тадбиркорнинг ҳам, аҳолининг ҳам даромади ортиб, туман иқтисодиётини  ривожлантиришга туртки бўлмоқда. Шунга қарамасдан ҳали ишга солинмаган  имкониятлар, ечимини кутаётган муаммолар ҳам етарлича.

Шуларни инобатга олган ҳолда Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан жойларда ижтимоий-иқтисодий ҳолат, аҳолини ташвишлантираётган муаммолар атрофлича ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар натижаси юзасидан куни кеча Сурхондарё вилояти Ангор тумани ҳокимлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси раҳбари Наримон Умаров раислигида ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан мазкур тумандаги ўрганиш натижалари муҳокамасига бағишланган сессия ўтказилди.

Унда Республика ишчи гуруҳи аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар депутатлари, тегишли мутасадди вазирлик ва идоралар масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Танқидий-таҳлил руҳида ўтган тадбир аввалида туманни комплекс ривожлантариш, шунингдек, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича вазифалар ижроси юзасидан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш чораларига алоҳида эътибор қаратилди.

Сессияда қайд этилганидек, бугун мамлакатимизни ҳар жиҳатдан ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун имкониятларни янада кенгайтириш орқали янги иш ўринлари яратиш, ҳудудлар инфратузилмасини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, пировардида оддий одамлар турмуш фаровонлигини яхшилаш кун тартибидаги муҳим вазифалардан бирига айланган.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, оилаларнинг доимий даромад манбаига эга бўлиши, фуқароларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш борасидаги ишлар ҳолати ҳам сессияда кун тартибидаги энг муҳим масалалардан бири бўлди.

Сессияда туманда аҳолига коммунал хизмати кўрсатиш, жумладан, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати масаласи ҳам иштирокчилар эътиборидан четда қолмади. Совуқ ва қорли-қировли кунлар бошланмасидан коммунал масалаларни ҳал қилишга тайёргарлик ишларини сифатли якунлаш, аҳолини ёқилғи маҳсулотлари, жумладан, кўмир билан таъминлаш, мавсумни талафотсиз ўтказишга эришиш, бу борада, энг муҳими, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, тўлов маданиятини юксалтириш кабилар долзарб аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Сессия якунида кун тартибига киритилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиниб, қарорларнинг бажарилиши назорат остига олинди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот котиби

 

Аҳоли бандлиги, муносиб меҳнат шароитларини яратиш сессия кун тартибидаги муҳим масалалар бўлди was last modified: Октябрь 12th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »