Амалий мулоқотларда хайрихоҳлар сафи кенгаймоқда

11 Октябрь, 12:29 • Депутатлик гуруҳи, Жиззах вилояти, Янгиликлар • 27 марта кўрилди • Комментариев к записи Амалий мулоқотларда хайрихоҳлар сафи кенгаймоқда нет

Бугунги кунда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим йўналишлари бўйича ташаббуслар билан чиқиш, аҳолини ўйлантириб келаётган долзарб ҳаётий масалаларни чуқур ўрганиш ва ҳал этишда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар, партия гуруҳлари фаоллиги муҳим аҳамият касб этади. Партия дастурий мақсадлари, сайловолди платформасидан келиб чиқадиган устувор вазифалар, қонунлар ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг жойлардаги ижросини таъминлашда фаоллик кўрсатиш, тегишли корхона, ташкилот ва мансабдор шахсларга фуқаролар манфаатларини ҳимоялаш юзасидан депутатлик сўровлари билан чиқиш, уларнинг ҳисоботини эшитиш, долзарб ҳудудий масалаларни маҳаллий Кенгашлар сессиялари кун тартибига киритиш ва депутатлик назоратини олиб бориш энг муҳим вазифа.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Дўстлик туман Кенгаши ходимлари, депутатлар аҳоли билан мулоқот қилиб, жойлардаги кўплаб муаммоларни бартараф этишга кўмаклашмоқда, аҳолининг таклиф ва мурожаатларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бунда, айниқса, мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юбориш имкониятидан самарали фойдаланилмоқда. Жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида партиянинг туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи томонидан фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар асосида маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахсларига уларнинг ваколатига кирувчи масалалар бўйича асосланган тушунтириш бериш ёки ўз позициясини баён қилиш талаби билан жами 54 та депутатлик сўровлари юборилган. Улардан 8 таси қонун ва ҳукумат қарорларининг жойлардаги ижроси депутатлик назорати бўйича, 46 таси фуқаролар мурожаатлари асосида ҳал этилган шикоятлар бўйича юборилган депутатлик сўровларидир. Ушбу юборилган депутатлик сўровларининг 40 таси ижобий ҳал этилиб, қолган 14 та сўровни ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

— Аҳоли билан мулоқотлар чоғида кўчаларга тунги чироқлар ўрнатиш, ички йўлларни созлаш, спорт майдончалари барпо этиш каби масалалар кўтарилмоқда, беморлар ва ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролардан турли масалаларда мурожаат бўлмоқда. Уларга мутасадди ташкилот ва ҳомийлар кўмагида ечим топилмоқда, — дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Дўстлик туман Кенгаши раиси Муҳаммад Ялгашев. — Амалий мулоқотларни мунтазам ташкил этиш, аҳоли мурожаатларига қулоқ тутиш, уларнинг талаби ва манфаатларидан келиб чиққан ҳолда иш олиб бориш, амалий ёрдам кўрсатиш асосий вазифамизга айланган. Бу жараёнда партиямиздан маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлар билан ҳамкорликда иш олиб боришга эътибор қаратяпмиз.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Гулнора Рахматовага Ғ.Ғулом МФЙда яшовчи фуқаро Шахзод Ғайбуллаев томонидан куз-қиш мавсуми яқинлашиб қолгани боис уйининг том қисмини ёпишда моддий ёрдам сўраб қилган мурожаати асосида Ғ.Ғулом МФЙ раиси Қ.Хасанов иштирокида маҳалла аҳли билан учрашув ўтказилди. Учрашув сўнгида Ғ.Ғулом МФЙ раиси Қахрамон Хасановнинг ёрдамида ҳашар йўли билан фуқаро Шахзод Ғайбуллаев уйининг том қисми ёпиб берилди.

Шуниингдек Ғ.Ғулом МФЙ Саркисов кўчаси 15а/12 хонадаонда истиқомат қилувчи фуқаро Муҳаббат Келдиёрова бронхит асма билан оғриганлиги ва даволанишга моддий имконияти ёқлиги сабабли даволанишда моддий ёрдам сўраб қилган мурожаати асосида депутат Гулнора Раҳматова томонидан Дўстлик туман тиббиёт бирлашмасига депутатлик сўрови юборилди. Натижада фуқаро Муҳаббат Келдиёровага Дўстлик туман тиббиёт бирлашмаси томонидан соғлигини тиклаш учун зарур бўладиган 1.200.000 сўмлик дори-дармон воситалари ажратиб берилди.

Халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгаши депутати Омонгул Хайитова ва партиянинг туман Кенгаши билан биргаликда партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ўтказиладиган очиқ мулоқотлар давомида “Наврўз” ШФЙдаги 6-умумий ўрта таълим мактаби маъмурияти томонидан мактаб кутубхонасида бадиий китобларнинг етишмаслигига оид келиб тушган мурожаат асосида бир қатор ҳамкор ташкилотлар ва ҳомийлик маблағларини жалб қилган ҳолда мактаб кутубхонасига 100 дан ортиқ бадиий қитоблар совға қилинди.

Жорий йилнинг апрель ойидан партия депутатлик гуруҳи томонидан “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида туман ҳудудидаги 16 та мактабгача таълим муассаларининг 11 тасида МТМларнинг ҳолати, тарбияланувчиларнинг овқатланиш тартиби, уларнинг сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги ҳолатлари ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар натижасида “Наврўз” ШФЙ ҳудудида жойлашган 11-сонли “Шодлик” мактабгача таълим муассасаси биноси ачинарли аҳволга келиб қолганлиги аниқланди. Мазкур МТМ биносини таъмирлаш юзасидан Халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгаши депутати Омонгул Хайитова томонидан туман Кенгаши сессиясига масала киритилиб, 11-сонли “Шодлик” мактабгача таълим муассасаси биноси капитал таъмирдан чиқарилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Дўстлик туман Кенгаши фаоллари
тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш борасида ҳам муаййан саъй-ҳаракатларни амалга ошириб келмоқда. Бу борада жамоатчилик назоратини ўрнатиш, оилавий тадбирларни камхарж амалга ошириш юзасидан аҳоли орасида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Депутат — ўзи сайланган ҳудуд вакили. Шундай экан, унинг учун масаланинг катта-кичиги бўлмайди. Сайловчиларни қийнаётган, ўйлантираётган ҳар қандай муаммони ўз вақтида аниқлаб, уларни бартараф этиш чораларини кўриш депутатнинг асосий вазифасидир. Ўзбекистон “Адолат” СДПдан маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлар амалга ошираётган бу каби амалий ишлар дастурий мақсад-вазифаларни рўёбга чиқариш, партиянинг мавқеини мустаҳкамлаш ҳамда хайрихоҳлар сафининг янада кенгайишида муҳим аҳамият касб этади.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенаши

матбуот хизмати котиби

Амалий мулоқотларда хайрихоҳлар сафи кенгаймоқда was last modified: Октябрь 11th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »