Қарор сайловлар шаффофлигини таъминлайди

11 Октябрь, 09:46 • Муносабат, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 27 марта кўрилди • Комментариев к записи Қарор сайловлар шаффофлигини таъминлайди нет

Мамлакатимизда сўнгги йиллар барча соҳада янгиланишлар, янги инновацион технологияларни жалб этиш даври бўлиб келмоқда. Ислоҳ қилинаётган соҳалар қаторида энг муҳим тармоқлардан бири бу-сайлов қонунчилиги ҳисобланади. Президентимиз ташаббуси билан “Сайлов кодекси” умумхалқ муҳокамасига қўйилиб, таклифлар ўрганилаётган бир пайтда, жорий йил 5 октябрь куни “Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ушбу ҳужжат биринчи навбатда ўтган сайловлардаги камчиликларни бартараф этишга, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилишига асос бўлиб хизмат қилади. Айниқса, бир сайловчининг бир вақтнинг ўзида бир нечта сайлов участкалари рўйхатига киритилишига йўл қўйилмайди ва “бир сайловчи – бир овоз” принципига тўлиқ риоя қилинишини таъминлайди. Бу эса сайловлар шаффоф, адолатли ва ошкора ўтишига ҳамда оилавий овоз беришлар ёки бир сайловчининг бир нечта сайлов участкаси рўйхатига кириб қолишининг олдини олади. Бу жараёнларга ахборот технологияларининг жалб қилиниши, шунингдек, тегишли вазирлик, идора ва ҳокимликларга вазифаларнинг белгилаб берилганлиги сайловчи-фуқароларнинг фақатгина ўзлари яшайдиган доимий ва вақтинча яшаш  манзилларидагина овоз бериш имконини беради.

Қарорнинг яна бир аҳамиятли томони шундаки, сайлов комиссиялари вакилларини Сайлов жараёнини бошқариш, ахборот тизими билан ишлаш кўникмаларига ўқитиш орқали уларнинг иш жараёнида юзага келадиган ҳолатларга ва ахборот тизимларидан тўғри фойдаланиши таъминланади.

Мазкур қарор жамиятимиздаги демократик ислоҳотларни изчиллик билан амалга оширишга, сайлов жараёнларини замонавийлаштиришга, сайлов комиссиялари ва сайловчиларнинг инновацион ва сиёсий-ҳуқуқий онгини оширишга хизмат қилади.

Валижон ТЎЙЧИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

Қарор сайловлар шаффофлигини таъминлайди was last modified: Октябрь 11th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »