Асосий мақсад — инновацион ишланмаларни ишлаб чиқариш соҳасига жорий қилиш

10 Октябрь, 18:21 • Давра суҳбати, Партия лойиҳаси, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 24 марта кўрилди • Комментариев к записи Асосий мақсад — инновацион ишланмаларни ишлаб чиқариш соҳасига жорий қилиш нет

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурида мамлакатимиз келажаги инновацион иқтисодиёт билан боғлиқлиги қайд этилган. Шундан келиб чиқиб, партиянинг Сурхондарё вилоят Кенгаши ва маҳаллий Кенгашлари томонидан жойларда олий ўқув юртлари талабалари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг инновацион ишланмалари кўргазмасини ташкил қилиш орқали иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, илмий изланишлар ва ишланмаларнинг рақобатбардошлигини кучайтириш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Термиз давлат университети иқтисод факультетида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгашининг “Ёш адолатчилар” қаноти ташаббуси билан партиянинг “Талабаларнинг кичик инновацион корхонаси” лойиҳаси доирасида ўтказилган давра суҳбати шулар жумласидандир. Тадбирда партиянинг вилоят ва Термиз шаҳар Кенгаши ходимлари, депутатлар, “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши аъзолари, ўқитувчи ва талабалар иштирок этди.

Тадбирда маърузачилар томонидан бугунги кунда иқтидорли ёшлар томонидан яратилаётган кичик инновацион лойиҳаларнинг хилма-хиллиги ва мазкур ишланмаларни ишлаб чиқариш соҳасига жорий қилиш орқали мамлакатимиз иқтисодининг янада тараққий этишига ҳисса қўшиш мумкинлиги тўғрисида сўз юритилди. Шунингдек, партия томонидан ёшларнинг инновацион фаолиятни ривожлантиришдек долзарб вазифаларнинг бажарилишини таъминлашда яратилган ишланмаларнинг кўргазмаларини ташкил қилиш орқали ёшлар ўртасида мазкур соҳада рақобатни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиб келинаётганлиги ҳам таъкидланди.

Бахтиёр Сафаров, Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати:

— Мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталик, фаровонлик, оилалар тотувлиги, фарзандлар камолини кўриб қалбингиз яйрайди. Айниқса, таълим соҳасида ўзгаришларни айтмайсизми! Шундай экан, бугун ҳар бир устоз-мураббий бор куч ва имкониятлардан оқилона фойдаланишига ишончимиз комил.

Бугунги кун олий таълим тизимидан фақат битирувчи эмас, балки фан ва таълим сирларини чуқур эгаллаган, назария ва амалиётни бирга қўллай оладиган, инновацион ёндашувдан хабардор, кенг дунёқарашга эга бўлган етук мутахасисларни тайёрлашни талаб қилмоқда.

Партиямиз лойиҳалари доирасида ташкил этилаётган бу каби тадбирлар талаба ва ўқувчи ёшларнинг илмий изланишларга бўлган қизиқишини янада ошириш, уларнинг иқтидор ва истеъдодларини намоён қилиш, қолаверса, келажагимиз ворислари қалбида Ватанга муҳаббат, эл-юртга садоқат туйғуларини шакллантириш, қолаверса, мамлакатимиз иқтисодига муносиб ҳисса қўшадиган етук мутахассис бўлиб етишишида муҳим ўрин тутиши шубҳасиз.

Маъмура ЭРГАШЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши ижрочи котиби

Асосий мақсад — инновацион ишланмаларни ишлаб чиқариш соҳасига жорий қилиш was last modified: Октябрь 10th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »