Давра суҳбати: Жамиятда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш устувор вазифа

11 Октябрь, 16:08 • Бухоро вилояти, Давра суҳбати, Янгиликлар • 29 марта кўрилди • Комментариев к записи Давра суҳбати: Жамиятда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш устувор вазифа нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Шофиркон туман Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси ҳамда туман хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ва 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлар ижросини таъминлаш борасида “Жамиятда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш – муҳим вазифа” мавзусида тадбир ташкил этилди. Унда партия туман Кенгаши ходимлари, туман фаоллари, вилоят ва туман Хотин-қизлар қўмиталари ходимлари, депутатлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда бир қатор маҳалла аёллари иштирок этишди.

Тадбирни ташкил этишдан мақсад – жамиятда аёлларнинг ўрни ва ролини кучайтириш, улар орасида турли жиноятчиликнинг ҳамда эрта оналар ўлимининг олдини олиш, бандлигини таъминлаш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан мақсадли ишларни ташкил этиш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш ва соғломлаштиришнинг самарали механизмларини яратишга тўсқинлик қилаётган муаммо ва камчиликларни ҳал этишга қаратиган.

Сўзга чиққан барча ташкилотчилар хотин-қизлар билан ишлаш механизмига алоҳида эътибор қаратишди.

Партиянинг Шофиркон туман Кенгаши раиси Зулфия Ашурова ўз маърузасида “Аёллар қаноти” туман Кенгаши томонидан олиб борилаётган амалий ишлари ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, қатор маҳалла аёлларининг бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятлари учун шароитлар яратиш, ногиронлик аравачаларини олиб бериш каби хайрли ишларнинг амалга оширилганлиги таъкидланди. Олдинда қилиниши керак бўлган мақсадли режалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Нигора Юлдошева, Туман Хотин-қизлар қўмитса раиси:

— Жамиятда аёлнинг ўрни ўзига хос. У оилани яратувчи ва гул қилувчи зот. Шудай экан, ҳар бир инсон унга нисбатан эътиборли бўлиши лозим. Бугунги кунда аёллар ўртасида жиноятчилик қилиб, ишсиз юрганлар сони кам эмас. Ҳамкорликда ташкил этилган тадбиримиздан мақсад аёлларни ижтимоий ҳимояга олиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашдир. Шунингдек, улар орасида жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган. Бу борада партия туман Кенгаши билан бирга тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришга эътибор қаратяпмиз.  

Тадбирда Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашда давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда мамлакат ижтимоий сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, уларга ижтимоий ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни айниқса, қишлоқ жойларда ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркрликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қуватлаш, улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, биринчи навбатда, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш масалалари хусусида аниқ вазифалар белгиланди.

Давра суҳбати сўнгида маҳалла аёллари ўзларини қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб олишди. Барчага завқ бағишлаган тадбир аёлларнинг фаоллигини оширди, десам ҳам муболаға бўлмайди.

Ҳамрогул АШУРОВА,

Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгаши депутати,

Шофиркон тумани Фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари

фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Кенгаши раиси ўринбосари

 

 

Давра суҳбати: Жамиятда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш устувор вазифа was last modified: Октябрь 11th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »