Депутат ёшлар билан учрашувда ўқувчиларга бадиий китоблар совға қилди

4 Октябрь, 10:01 • Бухоро вилояти, Ёш адолатчилар, Янгиликлар • 56 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутат ёшлар билан учрашувда ўқувчиларга бадиий китоблар совға қилди нет

Мамлакатимизда ёшлар учун ҳар бир тизимда улкан ўзгаришлар кузатилмоқда. Таълим тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида жуда кўп шароитлар яратилмоқда. Уларнинг масъулияти фақатгина яратилган шароитлардан унумли фойдаланиш ҳамда ўз вазифаларини астойдил бажаришдир.

Тўғри, ёшлар орасида ўзларининг кичик бўлса-да, муаммолари йўқ эмас. Айнан уларнинг мурожаатларини эшитиш ва муаммоларининг ечимини топиш мақсадида Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати Нодира Мўминова 8-умумтаълим мактабида бўлиб, ёшлар билан давра суҳбатлари ташкил этди. Партиянинг Когон шаҳар Кенгаши «Ёш адолатчилар» қаноти ташаббуси билан ташкил этилган учрашувда ёшлар ўзларининг қизиқишлари ҳамда фикрлари билан иштирок этишди.

Жумладан, ўқувчилар депутат билан мулоқот чоғида умумтаълим мактабида яратилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтишди. Шунингдек, бир қатор ўзгаришлар сабаб ўқувчиларнинг фаоллиги ошаётганлигини алоҳида таъкидлашди. Мактабда «Адолат» иқтидорли болалар театр клубининг ташкил этилганлиги уларни ўзаро бирлаштириб, дунёқарашлари кенгайишига хизмат қилиб келаётганлигини мамнуният билан айтишди.

Гулноза Бозорова, 8-умумтаълим мактаби директори ўринбосари:

Ёшлар учун мамлакатимизда жуда кўп шароитлар яратилган. Уларнинг иқтидори қўллаб-қувватланмоқда. Бугун депутатнинг учрашуви ўқувчиларимизнинг келажакка бўлган ишончини янада оширди, қизиқишларини ривожлантирди. Бу эса уларнинг имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Депутатнинг ёшлар билан учрашуви уларнинг фикрини ривожлантирди. Мактаб кутубхонасини кенгайтириш, электрон дарсликларни ташкил этиш, интернет тизими асосида китобхон ёшлар учун шароитларни яратиш, чет тиллари хонасини электрон жиҳозлар билан таъминлаш сингари таклифларнинг билдирилганлиги депутатни бениҳоя қувонтирди. У ёшларнинг шижоати ва илмга бўлган қизиқишини кўриб, мактабнинг ўндан ортиқ иқтидорли ўқувчиларига бадиий китоблар совға қилди. Депутатнинг ёшлар билан учрашуви уларга завқ бағишлади.

Рауф СУВОНОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Когон шаҳар Кенгаши раиси

Депутат ёшлар билан учрашувда ўқувчиларга бадиий китоблар совға қилди was last modified: Октябрь 4th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »