Энг фаол бошланғич партия ташкилотининг аъзоларига партиянинг фахрий ёрлиқлари топширилди

8 Октябрь, 17:01 • БПТ, Бухоро вилояти, Янгиликлар • 34 марта кўрилди • Комментариев к записи Энг фаол бошланғич партия ташкилотининг аъзоларига партиянинг фахрий ёрлиқлари топширилди нет

Бошланғич партия ташкилоти – партиянинг сайловолди дастурида белгиланган ҳамда лойиҳалари моҳиятидан келиб чиққан ҳолда уни тарғиб этувчи етакчи кучлардан биридир.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган, партия аъзоларини бирлаштирган БПТлари белгиланган вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ўз фаолиятларини олиб боришмоқда.

Жумладан, партия лойиҳалари доирасида кўплаб тадбирлар ташкил этиб, тарғибот ишларининг амалий жиҳатларига эътибор қаратишмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро шаҳар ва Шофиркон туман Кенгашлари ана шундай фаол аъзоларнинг амалий ишларини эътиборга олиб, энг фаол БПТ аъзоларига партиянинг фахрий ёрлиқларини тақдим этишди.

Бухоро Енгил саноат ва педагогика касб-ҳунар коллежида партиянинг 30 дан ортиқ аъзолари сайловолди дастурда белгиланган вазифаларни бажаришда ҳамда “Талабаларнинг кичик инновацион корхонаси”, “Инновацион фаолият – тараққиёт гарови”, “Ватан келажаги ёшлар қўлида” сингари ўндан ортиқ лойиҳалар доирасида тадбирлар ташкил этиб, ёшларнинг маънавий дунёқараши, уларнинг сиёсий тафаккурини бойитишда ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Партия аъзоларини бирлаштирган ушбу бошланғич партия ташкилоти фаолияти партия вилоят ва шаҳар Кенгаши томонидан ижобий дея баҳоланди ҳамда БПТ раҳбари Дилшод Бозоровга партия фахрий ёрлиғи топширилди.

Партиянинг Шофиркон туман Кенгаши томонидан ҳам энг фаол БПТнинг етакчиларига фахрий ёрлиқлар берилди. Туманда жами 36 та БПТ бўлиб, уларнинг деярли барчасида иш қизғин, партия лойиҳалари доирасида дейсизми, сайловолди дастурининг мақсад ва моҳиятидан келиб чиққан ҳолда дейсизми, хуллас, барча аъзолар бошқа партиядошлардан ортда қолмай фаолият олиб боришмоқда.

Энг фаол партия ходимлари ва БПТ раҳбарларига берилган фахрий ёрлиқлар уларга билдирилган ишончнинг яна бир намунасидир.

Бу эса партия ходимларининг шижоатига шижоат, ғайратига ғайрит қўшди.

Бухоро шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказида ҳам янги БПТ ташкил этилди. Унда 10 та партия хайрихоҳлари бирлашишди. Уларга партия Бухоро шаҳар Кенгаши раиси томонидан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Партиянинг сайловолди дастурида белгиланган вазифалари ҳақида тушунча берилди. Партия аъзоларига аъзолик билетлари топширилди. Энг фаол БПТларнинг фаоллиги намуна қилиб кўрсатилди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Энг фаол бошланғич партия ташкилотининг аъзоларига партиянинг фахрий ёрлиқлари топширилди was last modified: Октябрь 8th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »