Маҳаллада салбий иллатларнинг олдини олинишига эътибор қаратилди

2 Октябрь, 17:27 • Бухоро вилояти, Ёш адолатчилар, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 54 марта кўрилди • Комментариев к записи Маҳаллада салбий иллатларнинг олдини олинишига эътибор қаратилди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қоракўл туман Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти ташаббуси билан партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида тумандаги “Қоракўл” МФЙда давра суҳбати ташкил этилди. Унда партия туман Кенгаши ходимлари, депутатлар, туман маҳалла хайрия жамоат фонди, маҳалла фаоллари иштирок этишди. Тадбирни ташкил этишдан мақсад – маҳаллада салбий иллатларнинг, хусусан, одам савдосига қарши курашиш, экстремизм ва терроризм, коррупцияга қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Сўзга чиққан партия туман Кенгаши раиси Нуриддин Очилов партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳасининг мақсад-моҳияти, лойиҳа доирасида олиб борилаётган амалий ишлар, ёшлар билан ташкил этилаётган давра суҳбатлари, учрашувларнинг натижалари ҳақида айтиб ўтилди. Шунингдек, ёшлар учун шароитлар кўламининг йил сайин кенгайиб бораётганлиги ҳам таъкидланди.

“Қоракўл” МФЙ раиси В.Орзиев сўзга чиқиб бугунги кунда маҳаллада салбий иллатларнинг олдини олиниши мақсадида олиб борилаётган тарғибот ишлари хусусида қайд этди. Жумладан, маҳалла фаоллари ҳафтанинг ҳар жума кунлари вояга етмаган ёшлар билан учрашиб, экстремизм, терроризм ва коррупциянинг оқибатлари ҳақида тушунтириш ишларини ташкил этиб келаётганликлари, бу мавзу билан боғлиқ кўплаб тақдимотларнинг намойиш этилаётганликларини эътироф этди.

М.Шониёзова, 14-умумтаълим мактаби директори, маҳалла фуқароси:

Бугунги кунда ёшлар масаласи – энг долзарб ва олдимизда турган муҳим вазифадир. Уларнинг тарбияси эса биз учун масъулиятдир. Турли салбий иллатлардан ёшларни ҳимоя қилиш мақсадида жуда кўп тарғибот ишларини олиб боряпмиз. Хусусан, маҳалла билан ҳамкорликда ташкил этиб келаётган тарғибот ишларимиз ўзининг яхши натижаларини кўрсатиб келмоқда. Ёшлар ишга жойлартирилмоқда. Бундан мақсад ёшлар орасида турли жиноятчиликнинг олдини олиш, салбий иллатларга қарши курашишда кўмаклашишдир.

Тадбир давомида маҳалла фуқаролари ёшларнинг фаоллигини таъминлаш мақсадида ўзларининг таклиф ва тавсиялари билан иштирок этишди. Жумладан, маҳаллада кутубхона ташкил этиш, бепул тўгаракларни йўлга қўйган ҳолда у ерга ёшларни жалб этиш, ишсиз фуқароларни турли ташкилотларнинг бўш иш ўринларига йўналтирган ҳолда уларнинг ишсизлигини таъминлаш масалалари ҳам тадбирда алоҳида эътиборга олинди.

Келажак ёшлар қўлида экан, ҳар бир инсон атрофдаги келажак авлод эгаларига беэътибор бўлмаслиги лозим. Партиянинг Қоракўл туман Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда ҳам маҳаллада турли салбий иллатларнинг олдини олиниши борасида фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Ёшлар яратилаётган шароитлардан унумли фойдаланишлари мақсадида имкониятлар кўламини кенгайтириш лозимлиги борасидаги масалаларга тўхталиб ўтилди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Маҳаллада салбий иллатларнинг олдини олинишига эътибор қаратилди was last modified: Октябрь 2nd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »