Мактабгача таълим тизимида инновацион ўзгариш

9 Октябрь, 17:26 • Бухоро вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 35 марта кўрилди • Комментариев к записи Мактабгача таълим тизимида инновацион ўзгариш нет

Боланинг билими ва тафаккури албатта, мактабгача таълим тизимида юқори даражада ўзгаради. Унинг тафаккури бойиб, атрофдагилари билан мулоқот қилишга ҳаракат қилади. Айни мана шу жараён бугунги кун учун долзарб мавзуга айланиб бормоқда. Мамлакатимиз раҳбари томонидан таълим, айниқса, мактабгача таълим тизимига жуда ката эътибор қаратилмоқда. Улардаги мавжуд муаммоларнинг олдини олиниши, кадрлар салоҳиятини юксалтириш ҳамда инновацион технологияларни кенгроқ жорий этиш мақсадида қарор, фармонлар қабул қилинмоқда.

Жорий йилнинг 30 сентябридан бошлаб мактабгача таълим тизимида яна бир ўзгариш кузатилди. Президентимиз томонидан «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. Ушбу қарорнинг қабул қилинганлиги таълим сифатини янада ошириш, фарзандлармизнинг мукаммал билим эгаси бўлиши мақсадига хизмат қилади.

Қарорнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, унда  Мактабгача таълим тизимини яхлит узлуксиз таълим тизимининг муҳим бўғини сифатида янада такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик ва жисмоний ривожлантирувчи замонавий таълим дастурлари ва технологияларини таълим-тарбия жараёнига жорий этиш, уларнинг мактабга тайёргарлик даражасини тубдан ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Айни мана шу эътибор сабаб Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион марказини ташкил этиш таклифи киритилган. Бу эса таълим-тарбия жараёнида илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш тизимини янада ривожлантиришга хизмат қизмат қилади.

Партиянинг «Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини» лойиҳаси доираси Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутатлари шаҳардаги МТМларда ўрганиш ишларини олиб бориш жараёнида бир қатор муаммоларга дуч келган эдик. Жумладан, тарбиячиларнинг билим савияси, уларнинг таълим бериш методида янгича услубларни қўллаш жараёнлари умуман кузатилмади. Қабул қилинган қарорда ҳам айнан манна шу жиҳатга алоҳида эътибор қаратилган. Мактабгача таълим муассасалари учун ўқув-методик, дидактик материалларни тайёрлаш ва ишлаб чиқариш, мактабгача ёшдаги болаларни эрта ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш, мактабгача таълимни бошқаришнинг замонавий стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга алоҳида эътибор қаратилган. Ҳар бир педагог-кадр қарор моҳиятидан келиб чиққан ҳолда ўз фаолиятига эътиборли бўлиши ҳам талаб этилади.

Ҳужжатнинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, Ихтисослаштирилган лойиҳа-изланиш институтини давлат унитар корхонаси шаклида, Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инжиниринг компаниясини, мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш таклифининг киритилганлиги ҳам мактабгача таълим тизимини янада ривожлантиришга ҳамда таълим сифатини яхшилашга хизмат қилади. Бу эса келажакда ёшларнинг мукаммал билим эгаси бўлиши, баркамол авлод бўлиб улғайишида асос вазифасини ўтайди. Уларни келажак бунёдкорлари этиб тарбиялайди. Кадрларнинг асосий вазифаси – белгиланган вазифаларни вақтида ўзлаштириш ва улардан унумли фойдаланган ҳолда тадбиқ этишдир. Шундагина қабул қилинган қарор ва фармонларда белгиланган вазифаларни англаган бўламиз. Зеро, фарзандларимизнинг сифатли таълим олишларида барчамиз масъулмиз.

Дилбар ҲАМДАМОВА,

Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати

 

Мактабгача таълим тизимида инновацион ўзгариш was last modified: Октябрь 9th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »