Партия фаоллари улкан ғалабага муносиб ҳисса қўшмоқда

12 Октябрь, 11:31 • Фарғона вилояти, Янгиликлар • 30 марта кўрилди • Комментариев к записи Партия фаоллари улкан ғалабага муносиб ҳисса қўшмоқда нет

Маълумки, айни кунларда мамлакатимиз пахтазорларида “оқ олтин” ҳосили йиғим- терими авж палласида. Чунки бободеҳқон она заминга яхши ниятлар билан қадаган уруғ бутун элнинг бойлигидир.

Фермерлар шиддатидан куч олган Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши ходимлари ҳам эл ҳашарига – Жиззах вилоятига пахта теримига отландилар.

Вилоят партия Кенгаши раиси Маъруфжон Холдоров бошчилигидаги фаоллар гуруҳи жиззахлик юртдошларимизнинг “оқ олтин” хирмонига ўз ҳиссасини қўшмоқдалар.

Дониёр Сатторов, вилоят партия Кенгаши ходими:

— Оппоқ пахтазорга кирсангиз кўзингиз қувнайди. Чаноқлардан тўлиб тошаётган бу бебаҳо бойлик бизнинг ризқ-рўзимиз. Уни ўз вақтида йиғиб-териб олсак, ёғингарчилик кунларга қолмай деҳқонга ёрдамлашсак, эртага албатта тўкин дастурхонда ҳузурини кўрамиз.

Дарҳақиқат, мавсумнинг ўзига яраша инжиқлиги, қийинчиликлари бор. Қуёшнинг илиқ тафти ҳам аста пасайиб бормоқда. Ёзнинг жазирама иссиқ кунларида қилинган меҳнат ўз мевасини берганда фидойи инсонлар бир чеккада кузатиб тура олмайди. Шу боис Фарғонадан келган ҳашарчилар ташрифидан Жиззах пахтакорлари жуда мамнун бўлдилар.

Кундалик юмушларидан ортиниб, бугун далада деҳқонга елкадош бўлиб кўмак беришни ўзининг бурчи билган ватандошларимизни кўриб, “ҳашар — элга ярашар” деган мақол бежизга айтилмаганига яна бир карра амин бўламиз.

Комила ИСРАИЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Партия фаоллари улкан ғалабага муносиб ҳисса қўшмоқда was last modified: Октябрь 12th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »