Сайлов қонунчилиги мустаҳкамланмоқда

11 Октябрь, 15:51 • Андижон вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 36 марта кўрилди • Комментариев к записи Сайлов қонунчилиги мустаҳкамланмоқда нет

Кейинги йилларда бошқа соҳалар қатори республикамизда сайлов қонунчилигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугун сайловчи ҳам, депутат ҳам илгаргидан тубдан фарқ қилади. Бу фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти юксалиб бораётганининг натижасидир.

Айни шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президентининг  шу йил 4 октябрдаги “Сайлов жараёнига замонавий ахборот – коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди. Унда мазкур жараённи янада такомиллаштиришнинг энг муҳим йўналишлари белгиланди. Мамлакатимизнинг бутун ҳудудида сайлов жараёнига Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими жорий этилади ва сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати (СЯЭР)дан фойдаланилади.

2019 йил 1 апрелга қадар  фуқароларни уйма-уй юриб ўрганиш орқали уларнинг паспорт маълумотларини кўчмас мулк объектининг кадастр рақамига боғлаган ҳолда ички ишлар вазирлиги базасидаги фуқароларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойлари манзиллари тўғрисидаги ахборотни тўлиқ долзарблаштириш ўтказилади. Туман (шаҳар)лар ва  ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари раҳбарлари уйма-уй юриб ўрганишни ташкил этадилар.

Юқоридагилардан кўзланган мақсад сайловчиларни сиёсий жараёнда тўла иштирокини таъминлайди. Энди баъзи сабаблар билан рўйхатдан тушиб қолиш ёки таклифнома етиб бормасдик натижасида фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланмаслик холатларига йўл қўйилмайди. Қолаверса сайловчилар рўйхатини бу тартибда мустаҳкам шакллантирилиши сайловни ўтказувчи комииссиялар ишини ҳам енгиллаштиради.

Албатта сиёсий партиялар ҳам бу муҳим ишда фаол иштирок этишлиги лозим. Қолаверса муносиб номзодлар билан ҳозирдан иш олиб бориш сайловда кўп овоз олишликнинг гаровидир.

Илхомжон АБДУЛАЗИЗОВ,

Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши депутати

Сайлов қонунчилиги мустаҳкамланмоқда was last modified: Октябрь 11th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »