Сайлов жараёнларига замонавий ёндашув

9 Октябрь, 10:45 • Депутат минбари, Муносабат, Фракция, Янгиликлар • 40 марта кўрилди • Комментариев к записи Сайлов жараёнларига замонавий ёндашув нет

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда бўладиган сайлов тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилишни таъминлаш, шунингдек, сайлов жараёнларини бошқаришда ахборот тизимини ривожлантириш каби мақсадларда қабул қилингани билан ҳам аҳамиятлидир.

2017 йилнинг декабрида Тошкент шаҳрида – халқ депутатлари туман Кенгашларига бўлиб ўтган сайловлар давомида ишчи гуруҳида қатнашганимда Яшнобод туманида сайловчилар электрон рўйхатини шакллантиришда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини синовдан ўтказилганлиги гувоҳи бўлдим.

Шундан келиб чиқиб айтиш жоизки, сайлов жараёнларида ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш синовдан ўтказилган. Президентимиз томонидан имзоланган мазкур қарор эса – сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини жорий қилишга йўналтирилган сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини яратишга асос бўлиб хизмат қилади.

Сайловчининг ягона электрон рўйхатга киритилиши – фуқаронинг аниқ манзили рўйхатга олиниши билан биргаликда битта сайловчининг бир нечта рўйхатга кириб қолиши, ўзи яшаш жойи бир жойдаю, рўйхатда бошқа манзилда яшаши, бунинг оқибатида “Битта сайловчи – битта овоз” тамойилига риоя этилмагани кузатилди.

Бугунги жорий ҳолат, яъни сайловчи-фуқароларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойлари тўғрисидаги ишончли бўлмаган ахборот, фуқароларни сайловчиларнинг тегишли рўйхатларига автоматик киритганда аниқлик касб этмайди ва ўз навбатида, турли чалкашликлар туғдиради. Яна бир муаммо шундаки, кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрининг йўқлиги, шунингдек, бундай объектлар ягона реестридаги эскириб кетган маълумотлар ва унификациялаштирилмаган, халқона тилда айтганда, бир идорадаги маълумот билан иккинчиси солиштирилмаган ҳолатнинг мавжудлиги – сайловчи учун ҳам, комиссия аъзолари учун ҳам ноқулайлик туғдириб келган. Шу билан бирга айни кунларда мамлакатимизда мавжуд интернет сифатининг аҳволи ҳам кўпчиликни қониқтирмайди. Бу сайлов жараёнига АКТни жорий этишда энг ҳавфли тўсиқлардан биридир. Ўйлаймизки, бу муаммолар ҳам белгиланган муддатларда ҳал этилади ва қарорда белгиланган вазифалар тўлиқ ўз ижросини топади.

Президентимиз томонидан имзоланган қарор – сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини жорий қилишга йўналтирилган сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини яратишга асос бўлиб хизмат қилади. Айниқса, “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонуннинг мамлакатимизда ижтимоий, иқтисодий, сиёсий соҳаларда олиб борилаётган изчил ислоҳотларда самарали ижро этилишида муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

Бу эса, ўз навбатида, жамият ҳаётини демократлаштириш, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.

Улуғбек САМАТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

фракцияси аъзоси

Сайлов жараёнларига замонавий ёндашув was last modified: Октябрь 9th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »