Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари – инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам ва ишончли кафолати

11 Октябрь, 16:33 • Давра суҳбати, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 27 марта кўрилди • Комментариев к записи Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари – инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам ва ишончли кафолати нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши Бекобод тумани Жиноят ишлари бўйича суди билан ҳамкорликда Бекобод туманидаги Хизмат кўрсатиш ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи фаоллар залида “Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари – инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам ва ишончли кафолати” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказди.

Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Умид Шоумаров, Бекобод тумани Жиноят ишлари бўйича судьяси Фарҳод Ҳикматуллаев ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП Бекобод туман Кенгаши фаоллари, депутатлар ҳамда коллеж ўқувчилари, устоз-мураббийлар иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП Бекобод тумани Кенгаши раиси Зоҳида Сувонова кириш сўзи билан очиб, ташкил этилган тадбирнинг мақсад ва вазифалари ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, юртимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги изчил ислоҳотлар соҳани янада демократлаштириш, либераллаштириш ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишларнинг ўрни ва роли янада ошишига замин яратаётганини таъкидлади.

“Суд-хуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқарорларнинг хуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони мазкур соҳадаги давлат сиёсатини устувор йўналишини сифат босқичига юксалтирди.

Фарҳод Ҳикматуллаев Бекобод тумани Жиноят ишлари бўйича судьяси:

— Ушбу Фармонга мувофиқ илк бор судьяларнинг ваколат муддатлари қайта кўриб чиқилди. Хусусан, судьялик лавозимга биринчи марта беш йил муддатга ва кейин 10 йил муддатга, шундан сўнг муддатсиз тайинлаш (сайлаш)ни назарда тутувчи тартиб жорий этилди. Соҳадаги ушбу киритилаётган ўзгаришлар ривожланган демократик давлатларнинг халқаро стандартларига тўлиқ жавоб беради ва мос келади.

2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон мафаатлари йили”да амалга ошириш бўйича Давлат Дастурининг алоҳида йўналиши айнан суд тизимида қабул қилинаётган ҳар бир қарорнинг асосли, адолатли ва қонуний бўлишига эришиш, судларнинг чинакам мустақиллиги ва одил судловга аралашганлик учун жавобгарлик муқаррарлигин таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланган.

Тадбир давомида ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол иштирок этишди ва тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Фатима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари – инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам ва ишончли кафолати was last modified: Октябрь 11th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »