«Тозалик йўлида бирлашайлик» лойиҳаси доирасида “Ёшлик” талабалар шаҳарчасида ҳашар ташкил этилди

12 Октябрь, 11:03 • Тадбир, Тошкент шаҳри, Янгиликлар • 34 марта кўрилди • Комментариев к записи «Тозалик йўлида бирлашайлик» лойиҳаси доирасида “Ёшлик” талабалар шаҳарчасида ҳашар ташкил этилди нет

Барчамизга маълумки, халқимиз маънавиятида, қадриятларимизда бошқа халқлар ўрганса ва ўз тажрибасида қўллашга арзийдиган ибратли анъаналаримиз талайгина. Хусусан, ҳашар тадбирини олайлик. Халқимиз орасида анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган мазкур тадбир кўпчиликни бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ажралиб туради. Унда кексаю, ёш бирдек иштирок этиб, неча асрлардан буён эъзозланиб келаётган урф-одатларимизнинг мазмун-моҳияти отахону онахонларимиз томонидан ёшларга тушунтиришлар берилиши билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон “Адолат” СДП “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси Кенгаши томонидан талабалар шаҳарчаси ҳудудида ташкиллаштирилган ҳашар ишларида  анашундай эзгу анъаналаримизга таянилди. Партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида ўтказилган ҳашарда Ўзбекистон миллий университетининг  “Журналистика” ҳамда “Фалсафа” факультетлари талабалари фаол иштирок этди.

Алишер Набиев, Ўзбекистон миллий университети талабаси:

— Ҳашарда  белгиланган ҳудуд кузги ҳазонлардан, турли хилдаги чиқиндилардан тозаланди. Бу жараёнда тенгдошларим биргаликда шаҳарчамизни озода масканга айлантиришга ҳаракат қилдик. Ўз ўрнида партия томонидан уюштирилган ободонлаштириш ишларида фаол қатнашиб, атроф-муҳитнинг тозалиги йўлида ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшиш, фуқаролик бурчимиз деб, ўйлайман.

Дарҳақиқат, уюшқоқлик, покизалик ва меҳр-оқибат рамзи бўлган ҳашар халқимизнинг минг йиллар оша қадрланиб келинаётган азалий удумларидан биридир. Юртимизда турли байрамлар, муқаддас саналар олдидан ҳашар кунларини ўтказиш ва шу орқали ҳудудларни ободонлаштириш яхши анъанага айланган. Ана шу маънода партиянинг “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси Кенгаши томонидан қишки мавсум олдидан ўтказилган ҳашар тадбири ҳам ёшларни меҳнатга жалб қилишда ва ҳудудлар ободлигида катта аҳамиятга эгадир. Шунингдек, ёшларни тозалик йўлида бирлаштириши билан муҳимдир.

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

 

 

«Тозалик йўлида бирлашайлик» лойиҳаси доирасида “Ёшлик” талабалар шаҳарчасида ҳашар ташкил этилди was last modified: Октябрь 12th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »