Жамоатчилик назорати учун jamoatfikri.uz портали ишга туширилади

10 Октябрь, 17:34 • Ҳуқуқий маслаҳатхона, Янгиликлар • 27 марта кўрилди • Комментариев к записи Жамоатчилик назорати учун jamoatfikri.uz портали ишга туширилади нет

Президентнинг 5.10.2018 йилдаги «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-3962-сон қарори имзоланди.

Барча  мажлис ва йиғилишлар – электрон рўйхатга олиш билан

Вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимига уланди. Унинг ёрдамида Президентнинг 2 800 дан ортиқ ҳужжатлари ва топшириқлари назорат қилинмоқда.

Кейинчалик тизим билан ишлашга Ҳисоб палатаси (ҳужжатлар ва топшириқлар ижро этилиши устидан назорат), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (тизимнинг техник кузатуви ва такомиллаштирилиши), Президент Администрацияси тузилмалари (махфийлик белгиси остидаги ҳужжатлар ва топшириқлар маълумотлар базасини юритиш ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш) ва Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази (ОАВда ижро имтизомининг сифати ҳақидаги жамоатчилик фикрини баҳолаб бориш) жалб қилинган.

Келаси йилнинг бошидан бошлаб республика ва ҳудудлар даражасидаги мажлис ва йиғилишлар (Президент томонидан ўтказиладиган йиғилишлар бундан мустасно) фақатгина «Ijro.gov.uz»га қайдлар киритилганидан сўнг ўтказилади.

Ижро интизомининг сифати масаласида назорат функциялари Ҳукумат, Ҳисоб палатаси ва Бош прокуратурага юклатилди.

Президент ҳужжатлари ижроси юзасидан жамоатчилик назорати портали ишга туширилади

2019 йилнинг бошига ЯИДХП доирасида «Jamoatfikri.uz» порталини ишга туширишлари керак. У аҳоли, сенаторлар, депутатлар, тадбиркорлик субъектлари ва нодавлат ННТ томонидан Президент ҳужжатларининг жамоатчилик назоратини амалга ошириш имконини беради.

Ҳисоб варақалари ўтмишда қолади

2019 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотларида қонунлар, Президент ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларини махсус журнал ва ҳисоб варақаларида рўйхатга олиш тартиби бекор қилинади.

Қонунлар, Президент ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бўйича ҳисоб картотекаларининг қоғоз шаклида расмийлаштирилиши ва юритилиши ҳам бекор қилинади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумиотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Манба: Norma.uz

Жамоатчилик назорати учун jamoatfikri.uz портали ишга туширилади was last modified: Октябрь 10th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »