ОАВ биз ҳақимизда: Жиззахда репродуктив саломатлик мавзусида давра суҳбати ўтказилди

12 Октябрь, 15:30 • Жиззах вилояти, Янгиликлар • 33 марта кўрилди • Комментариев к записи ОАВ биз ҳақимизда: Жиззахда репродуктив саломатлик мавзусида давра суҳбати ўтказилди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан Жиззах шаҳридаги 2-сонли умумтаълим мактабида «Репродуктив саломатлик — миллат генофондининг гарови” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Бу ҳақда jizzax.uz сайти хабар бермоқда.

«Адолат” социал-демократик партияси вилоят Кенгаши ҳамда «Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди вилоят филиали билан ҳамкорликда «Репродуктив саломатлик — миллат генофондининг гарови” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Жиззах шаҳридаги 2-сонли умумтаълим мактабининг фаоллар залида бўлиб ўтган мазкур тадбирда Ўзбекистон «Адолат” СДП вилоят Кенгаши «Аёллар қаноти” раиси Ш.Соатова, Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлари, «Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди Жиззах вилоят филиали маъсул ходими Дилбар Жамолова, партиянинг «Аёллар қаноти” Кенгаши аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Бўлажак оналар бўлмиш қизларимизнинг репродуктив саломатликларини муҳофаза қилишни барча таълим муассасаларида кенг кўламда амалга ошириш керак. – дейди, «Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди Жиззах вилоят филиали терапевт шифокори Дилбар Жамолова. — Ўспиринлик – нозик давр. Айниқса, ота-оналар ва педагоглар бу даврда болалар билан ўзаро муносабатда дўстона йўл тутишлари керак.

Манба: Jizzax.uz

 

ОАВ биз ҳақимизда: Жиззахда репродуктив саломатлик мавзусида давра суҳбати ўтказилди was last modified: Октябрь 12th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »