ЎЗБЕКИСТОН “АДОЛАТ” СОЦИАЛ-ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ УСТАВИ

MS WORD .docx форматида кўчириб олиш

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг

 2014 йил 3 ноябрдаги VI

Қурултойида қабул қилинган

ЎЗБЕКИСТОН “АДОЛАТ” СОЦИАЛ-ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ

УСТАВИ

(янги таҳрир)

 

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

 1.1. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси (бундан кейин – Партия) –Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жамият сиёсий ҳаётида ўз сиёсий иродасини шакллантириши ва рўёбга чиқариши, ижтимоий ва сиёсий акцияларда, сайловлар ва референдумларда иштирок этиши ҳамда фуқароларнинг манфаатларини давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларида ўз вакиллари орқали ифода этиш ниятларидан келиб чиқиб тузилган сиёсий ташкилот бўлиб, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли жамоат бирлашмасидир.

1.2. Партиянинг расмий номи:

— ўзбек тилида: Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси,

— қисқача номи – Ўзбекистон “Адолат” СДП;

— инглиз тилида: The social-democratic party of Uzbekistan «Adolat»,

— қисқача номи – SDPU «Adolat»;

— рус тилида: – Социал-демократическая партия Узбекистана “Адолат”,

— қисқача номи – СДПУ “Адолат”.

1.3. Партия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги, “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, шунингдек “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа амалдаги қонун ҳужжатлари ва ушбу Уставга мувофиқ амалга оширади.

1.4. Партия ўз фаолиятини ўзини ўзи бошқариш, ошкоралик, қонунийлик ва аъзоларининг партия ҳаётида фаол қатнашиши, сафларига кириш ва ундан чиқиш эркинлиги, тенг ҳуқуқлилиги  асосида олиб боради.

1.5. Партия Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида фаолият юритади.

1.6. Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси томонидан тасдиқланган ҳамда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ўзининг рамзий белгиларига, жумладан, байроғи, эмблемаси (белги), вимпели ва бошқаларга эга бўлиши мумкин.

1.7. Партиянинг доимий фаолият кўрсатувчи органи – Сиёсий Кенгаш Ижроия Қўмитасининг Марказий аппарати жойлашган ери (почта манзили): индекс: 100043, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Шарқ тонги” кўчаси, 23-уй.

2. ПАРТИЯ ВА ПАРТИЯ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИ

 

2.1 Партия Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб юридик шахс мақомини олади.

2.2. Партия мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мулк ва пул воситалари билан қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беради.

2.3. Партия, Уставда белгиланган мақсадларга эришиш учун шартномалар, келишувлар, битимлар тузиши, мулкий ва номулкий ҳуқуқларга эгалик қилиши, судда ҳам даъвогар, ҳам жавобгар бўлиши мумкин.

2.4. Партия мустақил равишда ўз ҳаракат дастурини, иш режаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

2.5. Партия мазкур Уставда кўрсатилган мақсадларига мувофиқ бўлган ва қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолият билан шуғулланади.

2.6. Партия ва унинг партия ташкилотлари ўз Устав фаолиятлари доирасида қонунчиликда белгиланган тартибда тадбиркорлик билан шуғулланишлари мумкин.

3. АСОСИЙ  МАҚСАД  ВА  ВАЗИФАЛАР

3.1. Партиянинг асосий мақсади – ҳуқуқий-демократик давлат, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган кучли адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш ҳамда Ўзбекистон ҳудудида яшаётган барча миллат ва элатларнинг умумий манфаатларига мос келадиган, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, бирдамлиги, конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланган маънавий жипслашган жамиятни шакллантиришда фаол иштирок этишдир.

3.2. Партиянинг вазифалари:

— Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш борасида демократик жараёнларни  жадаллаштириш;

— Ўзбекистонда ҳуқуқий-демократик давлат барпо этиш борасида Ватанга садоқатли  хизмат  қиладиган   инсонларни  тарбиялаш;

— Ўзбекистон фуқароларига ўз қонуний ҳуқуқлари, эрк ва бурчларини англашга кўмаклашиш,  уларнинг  сиёсий  онги,  маданиятининг  ривожи  учун  курашиш;

— ўзбек халқининг миллий анъаналарига таянган ҳолда миллий қадриятларни тиклаш,  бой  маданий  меросимизни ўрганиш асосида ёш  авлодни  тарбиялаш;

— миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, дўстлик ва ҳамжиҳатликни ривожлантириш, ҳар қандай миллатчилик, диний экстремизм, терроризм иллатларига қарши кураш олиб бориш, динлараро бағрикенгликни, тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувликни тарғиб қилиш;

— давлат  ижроия  тизимини  такомиллаштириш,  давлат  ҳокимияти  органларида имонли,  пок,  ўз  Ватани,  халқини севадиган  ва  элу  юртига  садоқат  билан  хизмат  қиладиган  раҳбар  ва  мутахассис  кадрларнинг  ишлашига  эришиш;

— республика  фуқароларининг  турмуш  даражасини  кўтариш,  ижтимоий жиҳатдан  муҳтож  аҳолининг  муҳофазасини  таъминлаш  борасида  таклифлар  ишлаб чиқиш  ва  уни  амалга  ошириш;

— Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсида  ўз  ўрнини  эгаллаши, дунёдаги илғор давлатлар  билан  халқаро  ҳуқуқ  талаблари асосида ўзаро манфаатли  алоқаларини ривожлантириш  учун  фаолият  кўрсатиш,  миллий  манфаатларига  мос  келадиган ташқи  сиёсатни  қўллаб-қувватлаш;

 — жаҳон социал-демократик ҳаракати билан, илғор қарашларга асосланган софдил  ва  эзгу  ниятли  бошқа  ижтимоий  ҳаракатлар,  партиялар  билан  алоқа боғлаш.

— Партиядан Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларида сайланадиган лавозимларга номзодлар кўрсатиш, қайд этилган сайловларда иштирок этиш, шунингдек, сайланган органларда фаолият кўрсатиш;

— малакали мутахассислар, бюджет соҳалари ходимлари, педагоглар, шифокорлар, инженер-техник ва илм-фан вакиллари, хизмат кўрсатиш соҳалари меҳнаткашларининг манфаатларини ҳимоя қилиш.

3.3. Партия фаолияти ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти негизида фуқаролик жамиятини қуриш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнига аҳолининг барча қатламларини жалб этиш, ҳокимиятнинг вакиллик органлари орқали давлат бошқарувида иштирок этиш, фуқароларнинг сиёсий онги ва маданиятини юксалтириш, мамлакат ҳаётининг муҳим масалалари юзасидан ўз тарафдорларининг фикр ва мулоҳазаларини юзага чиқариш ва бу масалалар бўйича партия позициясини кенг жамоатчиликка ва барча поғонадаги давлат ҳокимият органларига етказишга қаратилган.

3.4. Партия ўзининг ғояларига садоқатли ҳамда сайловчилар ишончини қозонган номзодларини давлат ҳокимиятининг вакиллик ва ижро органларига кўрсатади.

4. ПАРТИЯ ТАШКИЛОТЛАРИ  ВА  УЛАРНИ  ТАШКИЛ  ЭТИШ  ҚОИДАЛАРИ

4.1. Партия аъзолари бирлашувининг асосий ташкилий шакли Ўзбекистон Республикасининг тегишли маъмурий-ҳудудий субъектлари бўйича тузиладиган ҳамда Партия аъзоларининг бевосита турар жойи, иш жойи ёки жамоатчилик фаолияти бўйича бирлаштирувчи партия ташкилотларидир.

4.2. Давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва вакиллик органларида партиядан сайланган депутатлардан тузиладиган депутатлик бирлашмалари (фракция ва гуруҳлари) ушбу органларда Партия манфаатларини ифодалашнинг ташкилий шаклидир.

4.3. Партиянинголийоргани – Қурултой, қуйиорганиэсабошланғич партия ташкилотийиғилишидир.

4.4. Партия ташкилотларини бошқариш сайланма органлар ва шахслар томонидан олиб борилади. Улар Партия тадбирлари ва қарорларини амалга оширади.

4.5. Партиянинг барча органлари қуйидан юқоригача сайлаб қўйилади.

4.6. Партия органлари ва уларнингаъзолари уларни сайлабқўйган партия ташкилотлариолдидаҳисоботберадилар.

4.7. Партия аъзолари ўз фикрларини билдиришда эркинлик, сиёсий таҳлил, ошкоралик ва ўз-ўзини танқид қоидаларига амал қиладилар.

4.8. Партиянинг барча ташкилотлари ўзаро боғлиқ бўлиб, қуйи органлар юқори органлар қарорлари, топшириқларини бажариш билан айни замонда, ушбу Уставга ҳамда ўзларининг низомларига биноан ваколатлари доирасида ҳаракат қилади.

4.9. Партия ташкилотлари ўз вазифаларини амалга оширишда жамоатчиликка таяниб иш кўрадилар. Улар жойларда турли-туман шаклдаги клублар, учрашувлар, семинарлар, бахс-мунозаралар ва бошқа тадбирларни ташкил этиб, Партияга аъзо бўлмаган фуқароларни Партиянинг мақсади, дастурий ғоялари ва фаолияти билан таништирадилар ҳамда уларни Партия сафларига жалб этадилар.

4.10. Партия ташкилотлари ва органлари томонидан қабул қилинган қарор барча аъзолар учун мажбурийдир. Қарорлар, қонун ҳужжатлари, мазкур Уставга ва партия олий органларининг қарорларига зид бўлмаслиги керак.

4.11. Партия ҳудудий, туман, шаҳар  ва бошланғич партия ташкилотларидан ташкил топган.

4.12. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда улар таркибига кирувчи туман ва шаҳар партия ташкилотлари ҳудудий ва  маҳаллий партия ташкилотлари мақомига эгадирлар. Маҳаллий партия ташкилотлари туман ва шаҳар маъмурий тузилмалари доирасидаги  бошланғич партия ташкилотларини бирлаштириш учун хизмат қилади.

4.13. Бошланғич партия ташкилотлари, камида уч нафар партия аъзосини бевосита бирлаштириш мақсадида, қонуний чекловлар бўлмаган ҳолларда тузилади.

4.14. Бошланғич партия ташкилотлари партия аъзоларининг яшаш ва иш жойлари, касбий ва жамоатчилик фаолиятлари бўйича аъзоларининг фикрини ҳисобга олган ҳолда, тегишли туман, шаҳар Партия Кенгашлари Ижроия Қўмиталари қарори билан тузилади, қайта ташкил этилади ва тарқатиб юборилади.

4.15. Ҳудудий, туман ва шаҳар партия ташкилотлари Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий тузилишига қараб тузилади, қайта ташкил этилади  ва тугатилади.

4.16. Ҳудудий партия ташкилотини тузиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш билан бир вақтда ташкилий қўмита тузилади ва бир ой давомида таъсис конференцияси чақирилади.

4.17. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар партия ташкилотлари, шунингдек, улар таркибига кирувчи туман, шаҳар партия ташкилотлари қонунда белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинганидан сўнг юридик шахс мақомини олади.

4.18. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, ижодий уюшмалар, кўнгилли жамиятлар ва жамғармаларда ҳамда таълим муассасаларида бошланғич партия ташкилотлари ташкил этилишига йўл қўйилмайди.

5. ПАРТИЯГА АЪЗОЛИК

5.1. Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган, партиянинг Устав ва Дастурини тан олган, уни қўллаб-қувватлайдиган, партия Дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этадиган Ўзбекистон фуқароси ўз хоҳиши ва иродаси билан ихтиёрий Партия аъзоси бўлиши мумкин.

5.2. Партияга аъзолик ихтиёрий ва якка тартибда амалга оширилади.

5.3. Аъзолик бадалини тўлаш мажбурийдир. Аъзолик бадалини тўлаш ва уни ҳисобга олиб бориш тартиби Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси томонидан белгилаб берилади.

5.4. Партия аъзоси бошқа партия аъзоси бўлиши мумкин эмас.

5.5. Партия аъзолигига қабул қилиш тўғрисидаги қарор, қоида тариқасида, фуқаронинг доимий ёки вақтинча яшаш ва ишлаш жойи ҳудудидаги бошланғич партия ташкилоти умумий йиғилишда очиқовоз бериш йўли билан қабул қилинади. Партия Қурултойи, Сиёсий Кенгаш Пленуми, Сиёсий Кенгаш Ижроия Қўмитаси мажлиси, ҳудудий, туман ва шаҳар партия Кенгашлари Пленумлари, шунингдек, ҳудудий, туман ва шаҳар партия Кенгаши Ижроия Қўмитаси мажлиси партия аъзолигига қабул қилиш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли, шу билан бирга, фуқаронинг партияга қабул қилиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун тегишли қуйи органига кўрсатма бериши мумкин.

5.6. Партия аъзоси бўлиш Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ёзма аризаси асосида бошланғич партия ташкилотининг йиғилиши томонидан ҳал қилинади. Партияга қабул қилиш Партиянинг тегишли туман, шаҳар ташкилотлари томонидан амалга оширилиши мумкин.

Бунда Ўзбекистон Республикаси фуқароси ўзининг доимий ёки вақтинча яшаш жойидаги туман, шаҳар Партия Кенгаши раиси номига Партияга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини шахсан топширади.

5.7. Фуқаронинг Партияга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиш ва унга асосан қарор қабул қилиш муддати ариза Партиянинг тегишли таркибий органи бўлинмасига топширилганидан кейин ўн беш кундан ошмаслиги лозим.

5.8. Фуқародан Партияга аъзо бўлиш ҳақидаги аризани қабул қилиб олган Партия органи ёки унинг таркибий бўлинмаси томонидан аризани кўриб чиқиш муддати талаби бузилган тақдирда фуқаро Партиянинг юқори раҳбар органларига ариза билан мурожаат этишга ҳақли.

5.9. Партия аъзосининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Партиянинг ваколатли органи ёки унинг таркибий бўлинмаси томонидан Партия аъзолигига қабул қилиш ҳақидаги қарор чиққан кундан эътиборан кучга киради.

5.10.  Партия аъзоларига партия аъзолик билети берилади.

6. ПАРТИЯ АЪЗОСИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

6.1. Партия аъзолари тенг ҳуқуқлидир.

6.2. Партия аъзоси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

— турли даражадаги партия ташкилотлари ўтказадиган тадбирларда иштирок этиш, ўз фикр-мулоҳазаларини эркин билдириш ҳамда партия фаолиятини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;

— Партия раҳбар органларини сайлаш, уларга сайланиш, ариза ва таклифлар билан мурожаат этиш;

— Партия номидан давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва вакиллик органларига номзод сифатида тавсия этилиш;

— Партиянинг қуйи ва юқори органларига мурожаат қилиш ва улардан ўз вақтида саволларга жавоб олиш, ўзининг мулоҳазаларини билдириш;

— Партияйиғилишларидамасалаларнингмуҳокамаэтилишида, партия матбуотидафаолиштирок этиш;

— Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, партия Устави ва Дастурига, халқаро меъёрлар талабларига зид бўлмаган жамоат ташкилотлари ва ҳаракатларининг ишларида қатнашиш;

— партияга аъзолигини вақтинча тўхтатиш ёки ундан ўз аризасига кўра ихтиёрий равишда чиқиш.

6.3. Партия аъзоси Партия Уставини бузганлиги, партия обрў-эътиборига салбий таъсир кўрсатадиган, унга зарар етказадиган фаолияти учун партия аъзолигидан чиқарилиши мумкин.

6.4. Партия  аъзолигидан  чиқарилган  ҳолларда  бир ой  муддат  ичида  юқори партия  органларига  шикоят  аризаси билан мурожаат  этиш ҳуқуқига  эгадирлар.  Шикоят  аризаси  узоғи  билан  бир  ой  муддатда  кўриб чиқилиши  ва  қабул  қилинган  қарор  ҳақида  ариза  берувчига  ўн кун  муддат  ичида  маълум   қилиниши  керак.

6.5. Партияга аъзолик қуйидаги ҳолларда тугатилади:

— ихтиёрий хоҳиш билдирганда (бошланғич, туман ёки шаҳар партия ташкилотига ёзма аризаси асосида);

— Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан маҳрум бўлганда;

— ҳарбий хизматга, миллий хавфсизлик хизматига,  прокуратура ва ички ишлар органларига ишга ўтганда, судья этиб тайинланганда (сайланганда);

— Партиянинг Уставига риоя этмаганлик учун, шунингдек Партия обрўсига путур етказувчи ёки унинг дастурий мақсад ва вазифаларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ҳаракатлар учун Партия сафидан чиқарилганда;

— вафот этганда.

6.6. Партияга аъзоликни тугатиш ёки тўхтатиш тўғрисидаги қарор бошланғич партия ташкилоти умумий йиғилиши ёки туман, шаҳар партия ташкилоти Кенгаши Ижроия Қўмитаси томонидан қабул қилинади.

Партия аъзолари таркибидан чиқариш ҳақидаги қарор тегишли бошланғич партия ташкилоти умумий йиғилиши ёки туман, шаҳар партия ташкилоти ёки Партиянинг юқори органи томонидан қабул қилинади.

6.7. Партия аъзоларининг ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси қонунлари доирасида партиянинг бошланғич партия ташкилотлари, туман, шаҳар, ҳудудий ва марказий органлари томонидан ҳимояланади.

7. ПАРТИЯ АЪЗОЛАРИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

7.1. Партия аъзолари қуйидаги мажбуриятларга эга:

— Партия Устави, Дастури  талаблари  ва  партия  раҳбар органлари қарорларини ўз вақтида бажариш;

— Партия ташкилоти фаолиятида иштирок  этиш;

— Ижтимоий ахлоқ нормалари, қонун талабларини бажаришда, маънавий  қадриятларни ҳаётда қарор топтиришда бошқаларга ўрнак кўрсатиш;

— Партия олиб  бораётган  тадбирларини  амалга  оширишда  ўз  ҳиссасини  қўшиш;

— Ишлаб  чиқаришда,  ўқув  юртларида,  оилада  ва  маҳаллаларда,  жамоат жойларида  бошқаларга  ўрнак  бўладиган  даражада  меҳнат  қилиш,  ўқиш,  яшаш;

— Партияга  аъзоликбадалларинимунтазамравишда  ва  ўз  вақтидатўлаббориш;

Партия аъзоси  ушбу  Устав  меъёр  ва  талабларига  зид  бўлган  хатти-ҳаракатлар  қилган  тақдирда, унга нисбатан  партия ташкилотлари  томонидан то партия аъзолигидан чиқаришгача  бўлган чоралар кўрилиши мумкин.

8. БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ  ТАШКИЛОТЛАРИ

 

8.1. Бошланғич партия ташкилотипартиянингнегизиҳисобланади. Бошланғич партия ташкилотикамида учта партия аъзосибўлган тақдирдатегишли туман, шаҳар партия Кенгашлари томониданбелгиланган тартибда рўйхатгаолинади. Ишлаб чиқариш принципига биноан, корхона, муассаса, ташкилотда ишлаб турган партия аъзоларини бирлаштирган бошланғич партия ташкилотлари тузилади. Шунингдек, ҳудудий принцип асосида маҳалла, кўп қаватли уй ва бошқа шунга ўхшаш тузилмаларда яшовчи партия аъзоларидан иборат таркибда бошланғич партия ташкилотларини тузиш мумкин. Бошланғич партия ташкилотлари мазкур Устав ҳамда Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси томонидан тасдиқланган низомга асосан фаолият юритадилар.

8.2. Бошланғич партия ташкилотлари ўзларининг ваколатлари доирасида иш кўришда мустақил бўлиб, барча масалалар юзасидан ўз мулоҳаза ва таклифларини юқори партия органларига билдириш ҳуқуқига эгадирлар. Улар юқори партия органларининг қарорларини ҳаётга татбиқ этиш учун ўз аъзоларини сафарбар қиладилар. Ўз аъзолари бўлмиш халқ депутатларига ёрдам беришда асосий таянч куч бўлиб хизмат қиладилар.

8.3. Умумий йиғилиш бошланғич партия ташкилотининг раҳбар органи ҳисобланади. Йиғилиш камида йилнинг ҳар чорагида бир маротаба ўтказилади. Зарур ҳолларда навбатдан ташқари йиғилишлар ўтказилиши мумкин.

8.4. Бошланғич партия ташкилоти умумий йиғилишида унинг раиси ва ўринбосари бир йил муддатга сайланади.

8.5. Умумий йиғилиш ваколатлари:

— бошланғич партия ташкилотининг раиси ва унинг ўринбосарини сайлаш, уларнинг ҳисоботларини тинглаш ва тегишли қарорлар қабул қилиш;

— Партиянингтегишли туман,шаҳар ташкилотиКонференциясигаделегатларнисайлаш;

— Партиянингтегишли туман,шаҳарташкилотиКенгашитаркибигакиритиладиганбошланғич партия ташкилотивакилинисайлаш ва уничақириболиш;

-бошланғич партия ташкилотиКенгашинизарурат бўлгандасайлаш, унингтаркибинибелгилаш, Кенгашҳисоботинитинглаш ва тегишлиқарорларқабул қилиш;

— Партиянинг тегишли туман,шаҳарташкилоти Конференцияси ва Кенгаши томонидан тақдим этилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.

8.6. Умумий йиғилишлар оралиғидаги даврда бошланғич партия ташкилоти фаолиятига раис раҳбарлик қилади. Бошланғич партия ташкилоти раисининг битта ўринбосари бўлади.

8.7. Аъзолари сони 30 кишидан ортиқ бўлган бошланғич партия ташкилотларида жорий фаолиятга раҳбарлик қилиш учун, заруратга кўра, бошланғич партия ташкилоти раиси, унинг ўринбосари ва бошқа аъзолари таркибида камида беш кишидан иборат Кенгаш сайланиши мумкин.

Бошланғич партия ташкилоти Кенгаши ваколати ва ваколат муддатлари қабул қилинган низом асосида белгиланади.

8.8. Бошланғич партия ташкилоти Кенгашига бошланғич партия ташкилоти раиси раҳбарлик қилади. Бошланғич партия ташкилоти раиси:

— бошланғич ташкилот жорий фаолиятига раҳбарлик қилади ва унинг вакили бўлиб, унинг номидан ишончномасиз иш юритади;

— умумий йиғилишларни (Кенгаш мажлисларини) олиб боради, улар томонидан қабул қилинган қарорларни имзолайди;

— тегишли юқори турувчи Партиянинг туман, шаҳар ташкилоти Кенгаши Конференцияси, Кенгаши, раиси ва бошланғич партия ташкилотининг умумий йиғилиши томонидан берилган ваколатларни амалга оширади.

8.9. Бошланғич партия ташкилотлари партия интизомини – партия фаолиятида иштирок этмаслик, партия билан алоқани узиш, қонунларни бузганликлари учун партия аъзоларини ўз йиғинларида муҳокама қилади ва зарур бўлса, уларни партия сафидан чиқаришгача бўлган жазо чораларини кўради. Партия аъзоларига кўрилган жазо йиғилишда иштирок этганларнинг ярмидан кўпроғи овоз бергандагина ҳақиқий ҳисобланади.

8.10. Бошланғич партия ташкилотида ҳисобга олинмаган партия аъзолари туман, шаҳар партия Кенгаши ҳисобида рўйхатг олинади.

9. ПАРТИЯ РАҲБАР ОРГАНЛАРИНИНГ ТУЗИЛМАВИЙ ТАРКИБИ

9.1. Партия бошқарув таркиби қуйидаги тузилмалардан иборат: Қурултой, Сиёсий Кенгаш, Сиёсий Кенгаш Ижроия Қўмитаси, Сиёсий Кенгаш Ижроия Қўмитаси Марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар партия ташкилотлари конференцияси, улар сайлаб қўядиган Кенгашлар ва уларнинг Ижроия Қўмиталари ҳамда бошланғич партия ташкилотлари йиғилишлари.

9.2. Зарур бўлиб қолганда, партия Устав фаолиятининг айрим йўналишлари бўйича Партия Сиёсий Кенгаши аъзолари ва партиянинг бошқа ташкилотлари аъзоларидан Сиёсий Кенгаш комиссиялари, ишчи гуруҳлари ёки бошқа вақтинчалик ишчи органлари тузилиши мумкин.

10.ҚУРУЛТОЙ

10.1. ҚурултойПартиянингОлийорганидир. НавбатдагиҚурултой партия СиёсийКенгашитомонидан 5 йилдакамидабир марта чақирилади. Қоида тариқасида, Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентлигигаёки Ўзбекистон РеспубликасиОлийМажлисиҚонунчиликпалатасига, халқдепутатларивилоят, туман ва шаҳар Кенгашларигаўтказиладигансайловкампаниясиданолдинчақирилади. Партиянинг навбатдан ташқари Қурултойи Сиёсий Кенгаш ташаббуси билан ёки партия аъзолари умумий сонининг камида учдан бир қисмини бирлаштирган партия ташкилотларининг талабига мувофиқ чақирилади. Қурултой белгиланган миқдордаги делегатларнинг ярмидан кўпи қатнашгандагина ваколатли бўлади. Қурултой чақирилишидан камида бир ой муддат аввал Сиёсий Кенгаш қарори қабул қилиниб, унда Қурултой чақириш муддати ва жойи, кун тартиби лойиҳаси, вакиллик нормалари аниқ кўрсатилган бўлиши керак.

10.2. Қурултой ўз ваколатлари доирасида қуйидагиларни амалга оширади:

— делегатларнинг ваколатларини текширади, ўзининг иш тартибини белгилаб, раёсат аъзолари, котибият ва бошқа ишчи гуруҳларини ташкил этади;

— партия Дастури ва Уставини қабул қилади, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритади. Республиканингички ва ташқи сиёсатигаоидўзинингтаклиф, тадбирлариниишлабчиқади. Сайловолди дастурларини, ҳужжатларни, кўрсатмаларни қабул қилади;

— Партия Сиёсий Кенгаши аъзоларининг сонини белгилайди ва уларни 5 йил муддатга сайлайди (Уставнинг 11.3 бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно);

— Марказий Назорат-тафтиш комиссиясини 5 йилга сайлайди (Уставнинг 11.3 бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно);

— Сиёсий Кенгаш, Марказий Назорат-тафтиш комиссияси, Қурултой томонидан сайланган бошқа раҳбар органлар ва раҳбарларнинг ҳисоботларини эшитади ва улар ҳақида тегишли қарорлар қабул қилади;

— партия фракциясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фаолияти ҳақидаги ҳисоботларини эшитади ва партия фракцияси фаолияти тўғрисида қарорлар қабул қилади;

— Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатади;

— Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатади (Уставнинг 11.3-бандида кўрсатилган холатлар бундан мустасно);

— Партия Сиёсий Кенгашига сайлов мавсуми даврида қонун доирасида Партия номзодлари рўйхатига ўзгартиришлар киритиш ваколатини беради;

— Партияни қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.

11. СИЁСИЙ КЕНГАШ

11.1. Партия Сиёсий Кенгаши Қурултойлар оралиғидаги даврда партиянинг марказий раҳбар органи ҳисобланади. Сиёсий Кенгаш Партия манфаатларини ифодалайди ва унинг номидан иш юритади.

У Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар партия ташкилотлари вакилларидан ҳамда Қурултойда сайланган бошқа аъзолардан ташкил топади. Қурултой унга қўшимча ваколатлар беришга ҳақлидир.

11.2. Сиёсий Кенгаш ўз Пленумида ўзининг таркибидан Сиёсий Кенгаш раиси, ўринбосарлари ва Сиёсий Кенгаш Ижроия Қўмитаси таркибини 5 йилга сайлайдиҳамда унинг вазифалари ва ваколатларини белгилайди.

Партия Сиёсий Кенгаши раиси Партия Сиёсий Кенгаши Пленумларида раислик қилади. Партия Сиёсий Кенгаши раиси ваколатлари Партия аъзолигидан чиққанида ёки аъзоликни тўхтатганида, ўз ихтиёри билан лавозимини топширганида, унинг фаолияти мазкур Уставга зид ва Партияга зарар етказиши аниқланганида Партия Сиёсий Кенгаши йиғилиши (пленуми) Партия Сиёсий Кенгаши Раисининг муддатидан олдин ваколатларини тугатиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.

11.3. СиёсийКенгашПленумлариҳар йилдакамидаикки марта ўтказилади.Сиёсий Кенгаш ўз Пленумларида:

— ижтимоий-сиёсий ташкилотлар, партиялар, ҳаракатлар ва сиёсий бўлмаган ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги келишув, битим, шартнома ва бошқа кўринишдаги ҳамкорлик ҳужжатларини қабул қилади;

-Партиянингахбороторганларини (газета, журнал, радио ва телевидение дастурларини) таъсисэтади ва уларнингфаолиятйўналишларинибелгилабберади;

— Пленум партия Қурултойлари оралиғидазарурбўлибқолганҳоллардаҚурултойдасайланганПартияСиёсийКенгаши, унинг Ижроия Қўмитасива Марказий Назорат-тафтиш комиссиясиаъзоларитаркибини қисманянгилаш ҳуқуқига эга;

— Қурултойлар оралиғида Ўзбекистон РеспубликасиОлийМажлисиҚонунчиликпалатасидепутатлигиганомзодларкўрсатади;

ҳар йили Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси фаолияти тўғрисида ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Партия фракцияси фаолияти ҳақидаги ҳисоботларни эшитади;

— партия Уставининг айрим қоидаларини қўллаш тартибига аниқлик киритувчи меъёрий ҳужжатларни тасдиқлайди;

— Қурултойни чақириш муддати ва жойи, кун тартиби лойиҳаси, вакиллик нормасини белгилайди;

— Партия Қурултойи берадиган бошқа ваколатларни амалга оширади, шунингдек, мазкур Уставда назарда тутилмаган ва тегишли органлар ваколатига киритилмаган муҳим масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилади.

11.4. Сиёсий Кенгаш Пленумида Кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинган қарорлар барча партия ташкилотлари ва аъзолари учун мажбурийдир.

11.5. Партия Сиёсий Кенгаши Раиси:

— Партия Сиёсий Кенгаши Раиси Партияга раҳбарлик қилади, мазкур Уставга асосан Партиянинг мафкуравий фаолияти ва бошқа саъй-ҳаракатларини бошқаради;

— Партиянинг ахборот-таҳлил, тарғибот-ташвиқот, молия-хўжалик, ҳуқуқий, ҳужжатлар юритиш, ташкилий-техник ва бошқа таъминотларини ташкил этади, партия марказий органларининг ва таркибий бўлинмаларининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этади;

  — Партия стратегияси бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этади;

  — Партиянинг ички ва ташқи сиёсати бўйича баёнотлар беради, Партия номидан расмий чиқишлар қилади;

— Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига Партия томонидан тавсия этилаётган номзодларни саралаш ишларини Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси билан ҳамкорликда ва келишилган ҳолда  ташкил этади;

— республика давлат ҳокимияти органларида, маҳаллий органларда, жамоатчилик, халқаро ва хорижий ташкилотлар ва уларнинг шахслари, фуқаролар билан муносабатларда, шунингдек, фуқаролик-ҳуқуқий ва меҳнат муносабатларида ишонч қоғозисиз Партия номидан иш юритади;

— Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига ҳисобот йилида кирим ва чиқим маблағлари тўғрисида молиявий ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартиб ва муддатда тасдиқлайди ҳамда тақдим этади;

— Партия томонидан ўтказилган оммавий тадбирлар ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси ижро ҳокимияти органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига Партия номидан амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда хабар беради, бошқа ҳужжатларни имзолайди ва тақдим этади ёки шундай тадбирларни ўтказиш учун Партия номидан ишонч қоғози беради;

— мазкур Уставда белгиланган ваколатлари доирасида Партия Сиёсий Кенгаши қарорларини имзолайди, мазкур Уставга мувофиқ Қурултой баённомаси ва Партиянинг бошқа ҳужжатларидан кўчирмаларни тасдиқлайди, Партия муҳри, штампи, баланкалари, тимсоллари ва реквизитларидан фойдаланади;

— ўзининг қарори билан Партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосарлари ўртасида хизмат ваколатларини тақсимлайди, уларга Раис йўқ пайтида унинг барча ваколатларидан ёки бир қисмидан фойдаланиш юзасидан топшириқ ва ишонч қоғозлари беради;

— банкда Партиянинг ҳисоб рақамларини очади ва ёпади, Партия ҳисоб рақамидаги пул маблағларини тасарруф қилади;

— Партиянинг молиявий ва бирламчи ҳисоб ҳужжатларида биринчи имзо ҳуқуқига эга бўлади;

— Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси Марказий аппарати фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

— қонунчиликка мувофиқ равишда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Партиянинг молиявий фаолияти ҳақида йиллик ҳисобот беради;

— Партия номидан партиянинг бошқа юридик шахслар билан муносабатини мувофиқлаштирадиган шартномалар, келишувлар, аризалар ва бошқа ҳужжатларни имзолайди;

— Пленумларни, Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси йиғилишларини олиб боради, уларда қабул қилинган қарорларни имзолайди;

— Партия Сиёсий Кенгаши ва Қурултой берган бошқа ваколатларни амалга оширади.

12. СИЁСИЙ КЕНГАШ  ИЖРОИЯ  ҚЎМИТАСИ

12.1. Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси партиянинг марказий ижроия ва мувофиқлаштирувчи органидир. Ижроия Қўмита Партия Сиёсий Кенгаши Пленумлари оралиғидаги даврда партия Қурултойи ва Сиёсий Кенгаши унга берган ваколатлар доирасида партиянинг манфаатларини ифода этади ва унинг номидан иш юритади.

12.2. Ижроия Қўмита Сиёсий Кенгаш Пленумида 5 йилга сайланган аъзолардан иборат бўлади.

Партия Сиёсий Кенгаши Раиси Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси Раисидир.

12.3. Ижроия Қўмита мажлислари заруриятга қараб ўтказилади ва унинг аъзолари ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

12.4. Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари партиянинг барча бошланғич ташкилотлари ва ҳудудий, туман, шаҳар ташкилотлари учун мажбурийдир.

12.5. Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси:

— сиёсий партиялар, давлат, ижтимоий-сиёсий ташкилотлар ва ҳаракатлари билан муносабатларда Партия номидан иш юритади;

— Партия Қурултойи ва Сиёсий Кенгашининг Пленумлари қарорлари бажарилишини ташкил этади;

— Партияоммавийахборотвоситалари таҳририятларинингаъзоларинитасдиқлайди;

—  Партиянинг  муассасаларини,  корхоналарини  ташкил  этади,  уларнинг  уставини  тасдиқлайди,  раҳбарларини  тайинлайди  ва  фаолиятини  назорат  қилади;

— Партия рамзий белгилари, шу жумладан, байроғи, эмблемаси (белги), вимпелини ва унинг низомларини тасдиқлайди;

-Партия Сиёсий Кенгаши ишчи органи — Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия ҚўмитасиМарказий  аппаратини тузади, унинг тузилмасини белгилайди ва унга раҳбарлик қилади;

— Партия  мулки  ва  маблағларини  амалий  бошқаришни ташкил этади;

— ҳудудий, туман ва шаҳар партия ташкилотларини тузиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг тузилмаси тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда ҳудудий туман, шаҳар партия ташкилоти тўғрисидаги Низомни тасдиқлайди;

— бошланғич партия ташкилотлари тўғрисида низом қабул қилади;

— Партиянинг йиллик иш режасини тасдиқлайди ва унинг бажарилиши юзасидан белгиланган масъуллар ҳисоботини эшитади;

— Партиянинг ҳаражатлар сметаси ва штат жадвалини тасдиқлайди;

— Сиёсий Кенгашнинг навбатдаги ва навбатдан ташқари Пленумлари ҳақида қарорлар қабул қилади, уларнинг ўтказилиш муддати ва кун тартибини белгилайди;

— Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни саралаш ишлари билан шуғулланади ва улар бўйича партия Қурултойига таклиф тайёрлайди;

— Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси Марказий аппарати ва ҳудудий партия Кенгашлари Ижроия Қўмиталари томонидан Партиянинг бюджети ижроси ҳамда моддий ва пул маблағларидан фойдаланиш юзасидан ахборотни эшитади;

— доимий даромадга эга бўлмаган партия аъзолари учун минимал миқдордаги аъзолик бадалини тасдиқлайди.

12.6. Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитасининг мазкур Устав билан белгиланган ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари барча партия аъзолари, Партиянинг масъул шахслари ва таркибий бўлинмалари учун мажбурийдир.

13. СИЁСИЙ КЕНГАШ ИЖРОИЯ  ҚЎМИТАСИМАРКАЗИЙ  АППАРАТИ

13.1. Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси Марказий аппарати партиянинг доимий ишчи органидир. Ижроия Қўмитаси Марказий аппарати партия Устав фаолиятининг ахборот, назорат-таҳлил, социологик тадқиқот, молиявий-хўжалик, ташкилий-кадрлар ишлари юзасидан масъулдир.

13.2. Марказий аппарат ходимларининг меҳнат  фаолияти меҳнат қонунчилигига мувофиқ  ташкил  этилади.

13.3. Марказий аппарат Сиёсий Кенгаш ва унинг Ижроия Қўмитаси қарорларининг бажарилишини таъминлаш бўйича тадбирларни амалга оширади ва уларнинг бажарилиши назоратини олиб боради.

13.4. Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси Марказий аппарати партиянинг мулки ва маблағлари билан боғлиқ ишларни амалга оширади. Партия бюджети бажарилишини таъминлайди.

13.5. Марказий аппарат Партиянинг ҳудудий, туман ва шаҳар ташкилотлари билан доимий алоқада бўлиб, уларга ташкилий-партиявий, тарғибот-ташвиқот ва бошқа шунга ўхшаш Устав фаолиятларига тегишли ишларни олиб боришда амалий ёрдам кўрсатади.

13.6. Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси Раиси йўқ пайтларида унинг вазифасини Партия Сиёсий Кенгаши Пленумида сайланган ўринбосарларидан бири бажаради.

 

14. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТ, ТУМАН,ШАҲАР ПАРТИЯ ТАШКИЛОТЛАРИ

14.1. Ҳудудий  партия ташкилоти – Партиянинг узвий бўғини бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маъмурий ҳудудларида ташкил этилган. Ҳудудий партия ташкилоти Партиянинг туман ва шаҳарларда ташкил этилган Партия ташкилотларини бошқариш, улар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бирлаштириш мақсадида тузилган.

Ҳудудий партия ташкилотини ташкил этиш ва тугатиш тартиблари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳудудий партия ташкилотлари тўғрисидаги Низомда белгиланади.

14.2. Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси қарорига кўра ҳудудий партия ташкилотларига уларнинг белгиланган тартибдаги мурожаатига кўра юридик шахс мақоми берилиши мумкин.

14.3. Ҳудудий Партия ташкилотлари – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, маҳаллий Партия ташкилотлари — туман ва шаҳар партия ташкилотларининг раҳбар органи – Конференциядир. Ҳудудий партия ташкилотининг навбатдаги конференциясиПартия Сиёсий Кенгаши Пленуми томонидан белгиланган муддатларда – камидабешйилдабир марта чақирилади. Навбатдан ташқариконференция ҳудудий партия ташкилоти Кенгашинингқарорига, юқори партия органининг таклифига ёки ушбу партия ташкилотиаъзоларинингкамидаучданбирқисмиталабига биноанчақирилишимумкин.

14.4. Конференция ваколатларидоирасигақуйидагиларкиради:

-тегишлиҳудудий партия Кенгаши аъзолари сонини белгилаш ва уларни5 йил ваколат муддатига сайлаш (Уставнинг 14.6-бандида кўрсатилган холатлар бундан мустасно);

-ҳудудий партия ташкилоти Назорат-тафтиш комиссияси аъзолари сонини белгилаш ва уларни5 йил ваколат муддатигасайлаш(Уставнинг 14.6-бандида кўрсатилган холатлар бундан мустасно);

— Партия Қурултойига белгиланган миқдордаги делегатларини сайлаш;

— ҳудудий партия Кенгаши, Назорат-тафтиш комиссияси ҳисоботларини эшитиш ва улар юзасидан қарорлар қабул қилиш;

— Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодлар кўрсатиш (Уставнинг 14.6-бандида кўрсатилган холатлар бундан мустасно);

— Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашларидаги Партия депутатлари гуруҳлари ҳисоботларини эшитиш ва улар юзасидан қарорлар қабул қилиш;

— тегишли ҳудудий партия ташкилоти фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

— ҳудудий партия ташкилоти фаолиятининг бошқа муҳим масалаларини кўриб чиқиш.

14.5. Ҳудудий партия ташкилотининг конференциялари оралиғида конференцияда 5 йилга сайланган ҳудудий партия Кенгаши ташкилотнинг раҳбар органи бўлиб ҳисобланади, унинг манфаатларини ифодалайди ва унинг номидан иш юритади.

  Партия Кенгашларига сайлаш учун меъёр, тегишли Кенгаш Пленуми томонидан ҳудудий партия ташкилоти конференциясини чақириш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш билан бир вақтда белгиланади.

  Ҳудудий партия Кенгашлари Пленумлари заруриятга қараб, аммо ҳар йили камида икки марта ўтказилади. Пленумларда Кенгаш аъзоларининг ярмидан кўпроғи иштирок этганда, у томонидан қабул қилинган қарорлар қонуний кучга эга бўлади.

14.6. Ҳудудий партия КенгашиўзПленумларида:

— ўзининг таркибидан Кенгаш раиси ва раис ўринбосарларини сайлайди, зарур бўлган ҳолларда конференцияда сайланган ҳудудий партия Кенгаши, Назорат-тафтиш комиссияси аъзолари таркибини қисман янгилайди;

— ҳудудий партия ташкилоти фаолиятига доир молиявий ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқини раисга ёки унинг ўринбосарларидан бирига юклайди;

— ҳудудий партия Кенгаш Ижроия Қўмитаси аъзолари сонини белгилайди ва уларни сайлайди ҳамда унинг асосий фаолият йўналишларини белгилайди;

— ҳудудий партия Кенгаш Ижроия Қўмитаси ҳисоботини тинглайди ва унга кўрсатмалар беради;

-тегишлидавлатҳокимиятимаҳаллийвакилликорганларидагиПартиядепутатликгуруҳинингҳисоботиниэшитади;

— халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги Партия депутатлик гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

— конференциялар оралиғида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларида бўшаб қолган депутатлик ўринларига номзодлар кўрсатади;

-ҳудудий партия ташкилоти конференцияси томонидан берилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

14.7 Ҳудудий партия Кенгаши раиси бир пайтнинг ўзида ҳудудий партия Кенгаши Ижроия Қўмитаси раиси ҳисобланади.

Ҳудудий партия Кенгаши раиси йўқлигида унинг вазифаларини ўринбосарларидан бири бажаради.

14.8. Ҳудудий партия Кенгашларининг Ижроия Қўмиталари ҳудудий партия ташкилотларининг мувофиқлаштирувчи органидир.

Ҳудудий партия Кенгашлари Пленумлари оралиғида Ижроия Қўмита, унга берилган ваколатлар доирасида, қайд этилган ҳудудий партия ташкилотларининг манфаатларини ифода этади, унинг номидан иш юритади.

Ҳудудий Партия Кенгашларининг Ижроия Қўмиталари ҳудудий Партия Кенгашининг Пленумида 5 йилга сайланган Кенгаш раиси, раис ўринбосарлари ва Ижроия Қўмитанинг бошқа аъзоларидан ташкил топади. Ушбу Ижроия Қўмитанинг мажлислари заруриятга қараб ўтказилади ва уларда ижроқўм аъзоларининг ярмидан кўпи қатнашган ҳолда мажлис қарорлари қонуний кучга эга бўлади.

14.9. Ҳудудий партия Кенгаши Ижроия Қўмитаси ўз мажлисида:

— маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан муносабатларда ҳудудий Партия ташкилоти номидан ҳамкорлик йўналишларини белгилайди, ҳамкорлик ҳужжатларини қабул қилади;

— ҳудудий Партия ташкилоти конференцияси ва ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши Пленумлари қарорлари бажарилишини ташкил этади;

— ҳудудий Партия ташкилотининг корхоналарини  ташкил  этади,  уларнинг  уставини  тасдиқлайди,  раҳбарларини  тайинлайди  ва  фаолиятини  назорат  қилади;

— ҳудудий Партия ташкилоти Кенгаши ишчи органи – ҳудудий партия Кенгаши Ижроия Қўмитаси  аппаратини тузади ва унга раҳбарлик қилади;

— ҳудудий Партия ташкилоти мулки  ва  маблағларини  амалий  бошқаришни ташкил этади;

— ҳудудий Партия ташкилотининг йиллик иш режасини тасдиқлайди ва унинг бажарилиши юзасидан белгиланган масъуллар ҳисоботини эшитади;

— ҳудудий Партия ташкилоти Кенгашининг навбатдаги ва навбатдан ташқари Пленумлари ҳақида қарорлар қабул қилади, уларнинг ўтказилиш муддати ва кун тартибини белгилайди;

— тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўғорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодларни саралаш ишлари билан шуғулланади ва улар бўйича партия конференциясига ёки Пленумига таклиф тайёрлайди.

14.10. Ҳудудий партия Кенгашлари Ижроия Қўмиталарининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари барча қуйи ташкилотлар ва партия аъзолари учун мажбурийдир.

14.11. Туман, шаҳар партия ташкилоти – Партиянинг туман ва шаҳарларда ташкил этилган таркибий бўлинмасидир. Туман, шаҳар партия ташкилоти бошланғич партия ташкилотларининг фаолиятини бошқариш, мувофиқлаштириш ва бирлаштириш мақсадида ташкил этилади. Туман, шаҳар партия ташкилоти ўз фаолиятини тегишли маъмурий-ҳудудий тузилма доирасида амалга оширади.

Туман, шаҳар партия ташкилотларининг юридик шахс сифатида фаолият юритиш масаласи ҳудудий партия Кенгаши Ижроия Қўмитаси қарори билан ҳал этилади.

14.12. Партиянинг юқори турувчи раҳбар органлари – Партия Сиёсий Кенгаши ва унинг Ижроия Қўмитаси ҳудудий, туман, шаҳар, бошланғич партия ташкилотларининг қарорларини бекор қилиш ёки уларнинг ижро этилишини тўхтатиб туришга ҳақлидир.

14.13. Туман, шаҳар партия ташкилотини ташкил этиш ва тугатиш тартиблари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари туман, шаҳар партия ташкилотлари тўғрисидаги Низомда белгиланади.

14.14. Туман, шаҳар партия ташкилотининг раҳбар органи унинг ҳисобот-сайлов Конференциясидир. Ташкилотнинг ҳисобот-сайлов Конференцияси туман, шаҳар партия ташкилоти Кенгаши томонидан беш йилда камида бир марта чақирилади.

14.15. Туман, шаҳар партия ташкилотининг навбатдан ташқари Конференцияси туман, шаҳар партия ташкилотининг Кенгаши таклифига кўра ёки туман, шаҳар партия ташкилоти аъзолари учдан бир қисмининг талабига биноан туман, шаҳар партия ташкилоти Кенгаши қарори билан чақирилади.

14.16. Туман, шаҳар партия ташкилотининг Конференцияси ваколатларига қуйидагилар киради:

— Партиянинг дастурий мақсадлари, Партия Съезди, Марказий Кенгаши, Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси, тегишли ҳудудий партия ташкилотининг қарорларидан келиб чиқадиган вазифаларни бажариш юзасидан чора-тадбирларни белгилаш;

— туман, шаҳар партия ташкилоти Кенгаши, Назорат-тафтиш комиссияси ҳисоботларини эшитиш ва улар бўйича қарорлар қабул қилиш;

— Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи ҳисоботларини эшитиш ва унга кўрсатмалар бериш;

— туман, шаҳар партия ташкилоти Кенгаши, Назорат-тафтиш комиссияси аъзолари сонини белгилаш ва уларни5 йил ваколат муддатига сайлаш(Уставнинг 14.20-бандида кўрсатилган холатлар бундан мустасно);

— Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши депутатлигига белгиланган тартибда номзодлар кўрсатиш (Уставнинг 14.20-бандида кўрсатилган холатлар бундан мустасно);

— тегишли юқори ҳудудий партия ташкилоти Конференциясига делегатларни сайлаш.

— Партия Уставида белгиланган бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

14.17. Туман, шаҳар партия ташкилоти Кенгаши 5 йилга сайланади ва тегишли туман, шаҳар партия ташкилотининг Конференциялари орасидаги даврда раҳбар орган ҳисобланади, унинг манфаатларини ифода этади ва унинг номидан иш кўради.

14.18. Туман, шаҳар партия ташкилоти Кенгашининг мажлислари зарур бўлган ҳолларда, лекин бир йилда камида икки марта ўтказилади. Туман, шаҳар партия ташкилоти Кенгашининг қарорлари ҳисобдор партия органлари учун мажбурийдир. Алоҳида ҳолларда, мазкур Уставда белгиланган ҳолатларда Кенгашнинг қарорлари тегишли ҳудудий партия ташкилоти томонидан тасдиқланганидан кейин кучга киради.

14.19. Туман, шаҳар партия ташкилотининг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш учун туман, шаҳар партия ташкилотининг Кенгаши Пленумида унинг таркибидан тегишли Кенгашнинг Раиси ва унинг ўринбосарлари сайланади.

Туман, шаҳар партия ташкилотининг Кенгаши Раиси бир пайтнинг ўзида туман, шаҳар партия Кенгаши Ижроия Қўмитаси раиси ҳисобланади. Раис йўқлигида унинг вазифасини ўринбосарларидан бири бажаради.

Ҳудудий, туман ва шаҳар партия ташкилотларини ташкил этиш, тугатиш тартиби ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан мол-мулкни бошқариш борасидаги ҳуқуқлари уларнинг низомларида белгиланади.

14.20. Туман, шаҳар партия ташкилоти Кенгаши:

— туман, шаҳар партия ташкилоти Конференциясини чақириш ва ўтказишни ташкил этади;

— Конференциялар оралиғида халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодлар кўрсатади;

— туман, шаҳар партия ташкилоти Кенгаши Ижроия Қўмитаси аъзолари сонини белгилайди ва уларни сайлайди;

— ўзининг таркибидан Кенгаш раиси ва раис ўринбосарларини сайлайди, зарур бўлган ҳолларда конференцияда сайланган партия Кенгаши, Назорат-тафтиш комиссияси аъзолари таркибини қисман янгилайди;

— туман, шаҳар партия ташкилоти фаолиятига доир молиявий ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқини раисга ёки унинг ўринбосарларидан бирига юклайди;

— Партия раҳбар органларининг қарорларини бажаришни ташкил этади;

— Партия иштирок этадиган сайлов кампанияларининг ўтказилиши учун масъул бўлади, Партиянинг кузатувчи ва ваколатли вакиллари рўйхатини шакллантиради;

— Партиядан барча даражадаги давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлигига кўрсатилган номзодларнинг ҳамда депутатларнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил этади;

— Партиянинг ходимлари ва фаоллари малакасини ошириш ишларини ташкил этади;

— тегишли ҳудуддаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, сиёсий партиялар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликни амалга ошириш доирасида махсус дастурлар ва режаларнинг қабул қилиниши ва бажарилишини таъминлайди;

— тегишли туман, шаҳар бўйича Партия аъзоларининг ҳисобга олинишини ташкил этади;

— бошланғич партия ташкилотининг тузилиши тўғрисида қарор қабул қилади;

— туман, шаҳар партия ташкилоти сметасининг лойиҳасини ишлаб чиқади ва юқори турувчи партия ташкилотига тасдиқлаш учун тақдим этади;

— Партия аъзолик бадаллари келиб тушишининг ҳисобини ташкил этади;

— Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг  фаолиятини мувофиқлаштиради, уларнинг ҳисоботларини эшитади ва тегишли қарорлар қабул қилади;

— конференциялар оралиғида туман, шаҳар партия ташкилоти Кенгаши ва Назортат-тафтиш комиссияси аъзолари таркибига қисман ўзгартириш киритади;

— туман, шаҳар партия ташкилоти Конференцияси томонидан берилган бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.

14.21. Туман, шаҳар партия ташкилоти Кенгашининг Ижроия Қўмитаси тегишли туман, шаҳар партия ташкилотининг доимий ишловчи органидир.

Туман, шаҳар партия ташкилоти Кенгаши мажлисларининг орасидаги даврда Ижроия Қўмита ўзига берилган ваколатлар доирасида тегишли туман, шаҳар партия ташкилотининг манфаатларини ифода этади ва унинг номидан иш кўради.

14.22. Туман, шаҳар партия ташкилоти Кенгашининг Ижроия Қўмитаси:

— Партия раҳбар органларининг қарорлари бажарилишини ташкил этади ва шу мақсадда бошланғич партия ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;

— Партия аъзолигига қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилади;

— Партия аъзоларининг ҳисоби, аъзоликка қабул қилиш, аъзоликнинг тўхтатиб турилиши ва аъзоликдан чиқариш юзасидан чораларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

— маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан муносабатларда туман, шаҳарпартия ташкилоти номидан ҳамкорлик йўналишларини белгилайди, ҳамкорлик ҳужжатларини қабул қилади;

— туман, шаҳарпартия ташкилоти конференцияси ва туман, шаҳар партия ташкилоти Кенгаши Пленумлари қарорлари бажарилишини ташкил этади;

— туман, шаҳар партия ташкилоти Кенгаши ишчи органи – туман, шаҳар партия Кенгаши Ижроия Қўмитаси  аппаратини тузади ва унга раҳбарлик қилади;

— туман, шаҳар партия ташкилоти мулки  ва  маблағларини  амалий  бошқаришни ташкил этади;

— туман, шаҳар партия ташкилотининг йиллик иш режасини тасдиқлайди ва унинг бажарилиши юзасидан белгиланган масъуллар ҳисоботини эшитади;

— туман, шаҳар партия ташкилоти Кенгашининг навбатдаги ва навбатдан ташқари Пленумлари ҳақида қарорлар қабул қилади, уларнинг ўтказилиш муддати ва кун тартибини белгилайди;

— халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодларни саралаш ишлари билан шуғулланади ва улар бўйича партия конференциясига ёки Пленумига таклиф тайёрлайди.

— туман, шаҳар партия ташкилоти Кенгаши томонидан берилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

14.23. Туман, шаҳар партия ташкилоти Кенгаши Ижроия Қўмитаси ўз ваколатларига кирувчи масалалар бўйича туман, шаҳар партия ташкилоти Кенгашининг Раиси ёки унинг ўринбосарлари томонидан имзоланадиган қарорлар қабул қилади.

Туман, шаҳар партия ташкилоти Кенгаши Ижроия Қўмитасининг қарорлари бошланғич партия ташкилотлари учун мажбурийдир.

14.24. Туман, шаҳар партия ташкилоти Кенгашининг раиси:

— туман, шаҳар партия ташкилотининг жорий фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;

— туман, шаҳар партия ташкилоти Кенгаши ва унинг Ижроия Қўмитаси мажлисларини олиб боради, ушбу мажлисларнинг қарорларини имзолайди;

— Партия аъзоларининг ҳисоби, аъзоликка қабул қилиш, аъзоликнинг тўхтатиб турилиши ва аъзоликдан чиқариш юзасидан чораларни амалга оширади;

— ҳудудий партия ташкилоти, туман, шаҳар партия ташкилотининг Конференцияси, Кенгаши ва Кенгаш Ижроия Қўмитаси томонидан берилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

15. ПАРТИЯ НАЗОРАТ ОРГАНИ

15.1. Партия раҳбар ва ижроия органлари фаолиятини назорат қилиш уларнинг вақти-вақти билан тегишли партия ташкилотлари ва юқори партия органлари олдида ҳисобот беришлари билан таъминланади.

15.2. Партия раҳбар органлари ва ташкилотларининг молиявий-хўжалик фаолияти, партия бюджетининг тўғри шаклланиши ҳамда маблағларнинг сарфланиши устидан назорат Партия Марказий Назорат-тафтиш комиссияси (МНТК) ва ҳудудий, туман ва шаҳар партия ташкилотларининг Назорат-тафтиш комиссиялари томонидан амалга оширилади.

16. МАРКАЗИЙ НАЗОРАТ-ТАФТИШ  КОМИССИЯСИ

16.1. Партия Марказий Назорат-тафтиш комиссияси партиянинг марказий назорат органи бўлиб, Партия Сиёсий Кенгаши ва унинг Ижроия Қўмитаси, Марказий аппарат, қуйи партия ташкилотлари молиявий-хўжалик фаолияти ва партия бюджетининг тўғри шакллантирилиши ҳамда сарфланиши устидан назорат олиб боради.

16.2. Партия Марказий Назорат-тафтиш комиссиясипартиянингҚурултойида сайланади. Қурултойлар оралиғида зарурат туғилиб қолган ҳолларда Марказий Назорат-тафтиш комиссияси таркиби Сиёсий Кенгаш Пленумида қисман янгиланиши мумкин.

16.3. Партия Марказий Назорат-тафтиш комиссияси аъзоси бир вақтнинг ўзида Партия Сиёсий Кенгаши ва Ижроия қўмитаси аъзоси бўлиши мумкин эмас.

16.4. Партия Марказий Назорат-тафтиш комиссияси ўз фаолиятида партия Уставига ва партия Қурултойида тасдиқланган Партия Марказий Назорат-тафтиш комиссияси Низомига амал қилади.

16.5. Ҳудудий, туман ва шаҳар партия ташкилотлари Назорат-тафтиш комиссиялари фаолияти тартиби ҳудудий, туман ва шаҳар партия ташкилотлари Низомида белгиланади.

Ҳудудий, туман ва шаҳар партия ташкилотлари Назорат-тафтиш комиссиялари Партия Марказий Назорат-тафтиш комиссияси, ҳудудий, туман ва шаҳар партия ташкилотлари конференциялари олдида ҳисобдордир.

17. ПАРТИЯНИНГ САЙЛОВЛАРДАГИ ИШТИРОКИ   ВА  ПАРТИЯ

ДЕПУТАТЛИК  БИРЛАШМАЛАРИ ФАОЛИЯТИ

17.1. Партия ўзининг сиёсий фаолиятини Олий Мажлис  Қонунчилик  палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ  депутатлари  вилоят,  шаҳар  ва туман Кенгашлари  орқали амалга оширади.

17.2. Партия ўзининг аъзоларини, шунингдек, хайрихоҳларини Ўзбекистон Республикаси Президентлигига, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўладиган сайловлар вақтида номзодлар этиб кўрсатади ва давлат ҳокимияти вакиллик органларининг барча бўғинларида иштирок этади. Номзодларнинг сайланиши учун қонунга биноан йўл-йўриқлар кўрсатиб, уларни қўллаб-қувватлайди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига партиядан кўрсатилаётган номзодлар партия Сиёсий Кенгаши томонидан партия Қурултойига ёки партия Сиёсий Кенгаши Пленумига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга партиядан кўрсатилаётган номзодлар  тегишинча ҳудудий, туман, шаҳар партия Кенгашлари томонидан ҳудудий, туман, шаҳар партия конференцияларига ёки ҳудудий, туман, шаҳар партия Кенгашлари Пленумларига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

17.3. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловларида партиянинг иштироки тўғрисидаги қарор, сайлов кампаниясиэълон қилингандан кейин қонунда кўрсатилган муддатларда партия Сиёсий Кенгаши ёки тегишли ҳудудий Кенгашлар томонидан партия Сиёсий Кенгаши билан келишилган ҳолда қабул қилинади.

17.4. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатлар партия фракциясини ташкил этиб, қонун чиқарувчи органда партия сиёсатини амалга оширадилар.

17.5. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Партия фракцияси партия Қурултойлари, Сиёсий Кенгаш Пленумлари қоидаларига амал қилиб, улар олдида ўз ишлари юзасидан белгиланган тартибда ҳисобот беради.

17.6. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Партия фракцияси бошқа сиёсий партияларнинг фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига зид бўлмаган айрим масалалар бўйича ҳамкорликда иш кўришлари ҳамда блок тузишлари, янгидан шакллантирилган ҳукуматнинг тутган йўли ва дастурига ёки унинг айрим йўналишларига ўзини мухолифат деб эълон қилиши мумкин.

17.7. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги Партия депутатлик гуруҳлари ўз фаолиятларини партия дастурий ҳужжатлари, тегишли ҳудудий партия ташкилотлари конференциялари томонидан белгиланган вазифалари, юқори партия органлари қарорлари ва кўрсатмалари, тегишли ҳудудий партия Кенгашлари тавсиялари асосида ташкил этадилар.

17.8. Партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раиси тегишли халқ депутатлари Кенгашига депутат этиб сайланганида Партия Кенгаши пленуми томонидан мазкур халқ депутатлари Кенгашидаги партия гуруҳига раҳбарликка тавсия этилиши мумкин.

17.9. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги Партия депутатлик гуруҳлари фаолиятлари Партиянинг тегишли Кенгашлари ва уларнинг Ижроия Қўмиталари томонидан мувофиқлаштирилади.

17.10. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Партия фракциясининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги Партия депутатлик гуруҳларининг кундалик ва истиқболдаги ишлари режалари Сиёсий Кенгашнинг ҳамда тегишли ҳудудий, туман ва шаҳар Кенгашлари режаларининг ажралмас қисмидир.

17.11. Сиёсий Кенгаш, Сиёсий Кенгаш Ижроия Қўмитаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Партия фракцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги Партия депутатлик гуруҳлари раҳбарларининг ҳамда алоҳида депутатларнинг Партиянинг у ёки бу дастурий йўналишлари бўйича фаолиятлари юзасидан маълумотларини тинглашга ҳақли.

17.12. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туман ва шаҳар Партия Кенгашлари, шунингдек, уларнинг Ижроия Қўмиталари Партиянинг у ёки бу дастурий йўналишлари бўйича фаолиятлари юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги Партия депутатлик гуруҳлари раҳбарларининг ахборотларини тинглашга ҳақли.

17.13. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Партия фракциясининг раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги Партия депутатлик гуруҳларининг раҳбарлари фракция, партия гуруҳлари фаолияти ҳақида тегишли раҳбарлар партия органига йиллик ҳисобот беришлари мажбур.

17.14. Партия ва унинг ҳудудий, туман, шаҳар Кенгашлари Ижроия Қўмиталари Партия депутатларига ва депутатлик бирлашмаларига уларнинг фаолиятида ҳар томонлама кўмак беришлари лозим.

18. ПАРТИЯНИНГ БОШҚА СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАР ВА  НОДАВЛАТ  НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИГИ

18.1. Партия Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракат қилувчи бошқа сиёсий партиялар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари (жамоат бирлашмалари, ҳаракатлар, жамғармалар ва ҳоказолар) билан ҳамкорликда ҳаракат қилиши мумкин. У бошқа сиёсий партиялар билан иттифоқ (блок) тузиши ёки бошқа шартномавий муносабатлар ўрнатиши мумкин.

18.2. Бошқа сиёсий партиялар, ҳаракатлар билан иттифоқ (блок) тузиш тўғрисидаги қарор партия Қурултойи ёки Сиёсий Кенгаши Пленумида  қабул қилиниши лозим. Сиёсий партиялар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан бошқа турдаги муносабатлар тўғрисида тузилган шартнома ва битимлар ҳақида Сиёсий Кенгаш Пленумига ахборот берилади.

18.3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Партия фракциясининг бошқа сиёсий партиялар, Ўзбекистон экологик ҳаркатидан сайланган депутатлар билан блоклар тузиш, умумий нуқтаи назар бўйича келишувлари ёки уларга нисбатан мухолифатда бўлишлари тўғрисидаги қарорлари Сиёсий Кенгаш Пленумида ёки Сиёсий Кенгаш Ижроия Қўмитаси мажлисида кўриб чиқилади.

18.4. Партия ҳудудий ташкилотлари – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туман ва шаҳар ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракат қилувчи сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари, жамғармалар ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳудудий ташкилотлари билан шартнома, келишув, битим тузиб,  муносабатлар ўрнатишлари мумкин. Шартнома ва битимлар Партия ҳудудий ташкилоти номидан тегишли ҳудудий партия Кенгаши раиси томонидан имзоланади. Ҳудудий партия ташкилотларининг ҳамкорлик ҳақида тузган шартнома ва битимлари Сиёсий Кенгаш Ижроия Қўмитаси билан келишилади ва шу ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши Пленумида тасдиқланади.

18.5. Партия демократик характердаги чет мамлакатлар партиялари ва оммавий ҳаракатлари билан маданият, фан, техника ва сиёсий бўлмаган бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш, улар билан тажриба алмашиш ҳуқуқига эгадир.

19. ПАРТИЯНИНГ МОЛИЯВИЙ МАБЛАҒЛАРИ  ВА  МУЛКИ

19.1. Партиянинг пул маблағлари партияга аъзолик бадалларидан, Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахслари хайрияларидан, давлат бюджетидан ажратилган маблағлардан, шунингдек, ноширлик, тадбиркорлик фаолиятидан келадиган даромадлар ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлардан ташкил топади.

Бу маблағлар партиянинг уставда назарда тутилган вазифаларни бажариш учун сарфланади.

19.2. Бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, нашриётлар, транспорт воситалари, шунингдек, уставида назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бошқа мол-мулк Партия мулки бўлиши мумкин.

19.3. Партия Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, туман ва шаҳар партия ташкилотлари Кенгашлари, бошқа корхона ва муассасалари ўз ихтиёридаги мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка, банк муассасаларида ҳисоб рақамига, ўз номи туширилган мухрга эга бўлишлари, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олишлари ва амалга оширишлари, судда ўз зиммаларига мажбурият олишлари, жавобгар ва даъвогар бўлишлари мумкин.

19.4. Аъзолик бадалларини ўз вақтида ва мунтазам тўлаб бориш ҳар бир Партия аъзосининг асосий партиявий мажбуриятларидан биридир.

Қайд этилган барқарор даромадга эга бўлган Партия аъзолари ҳар ойда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси томонидан белгиланганмиқдорда аъзолик бадалларини тўлайди.

Чекланган даромадга эга бўлган Партия аъзолари (пенсионер, талаба ва шу кабилар)нинг аъзолик бадаллари миқдори ҳар йилнинг бошида Сиёсий Кенгаш Ижроия Қўмитаси томонидан белгиланади.

19.5. Партия аъзолик бадалларидан тушадиган маблағлар Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ Сиёсий Кенгаш Ижроия Қўмитаси Марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, туман, шаҳар партия ташкилотлари Кенгашлари ҳисоб рақамларига туширилади.

19.6. Туман, шаҳар Партия ташкилотлари Кенгашлари тасарруфларидаги бошланғич Партия ташкилотлари мурожаатига асосан ҳудудий Партия ташкилоти Кенгаши билан келишилган ҳолда ўз қарорлари билан моддий аҳволи туфайли Партияга аъзолик бадалларини тўлай олмайдиган Партия аъзоларини бадал тўлашдан муайян муддатга озод этишлари мумкин.

19.7. Ҳудудий партия ташкилотларининг аъзолик бадалларидан тушадиган ойлик ва йиллик маблағлари режаси ҳудудларнинг партия аъзолари сонидан ва уларнинг ижтимоий шароитидан келиб чиққан ҳолда Сиёсий Кенгаш Ижроия Қўмитаси томонидан белгиланади.

Ҳудудий партия ташкилотлари Кенгашлари томонидан аъзолик бадаллари тушумларининг 10 фоизи ҳар ойда Партия Сиёсий Кенгаш Ижроия Қўмитаси Марказий аппаратининг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Аъзолик бадалларидан тушадиган маблағларнинг қолган қисми Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси томонидан тасдиқланган ҳудудий Партия ташкилоти Кенгашлари, туман ва шаҳар Партия ташкилотлари Кенгашларининг харажатлар сметаси асосида  мазкур ташкилотларнинг устав фаолиятини молиялаштиришга сарфланади.

19.8. Партиянинг йиллик бюджети – Партиянинг даромадлари ва харажатларидан ташкил топади. Партиянинг йиллик даромади жорий йил мобайнида кириш ва аъзолик бадаллари, хайрия ёрдами, Давлат бюджетидан ажратилган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа фаолият турларидан тушадиган маблағлардан шаклланиб, даромадлар сметасида ўз аксини топади. Партиянинг жорий йилдаги марказий ва ҳудудий органлари ҳамда ташкилотлари устав фаолиятини таъминлаш учун харажат соҳалари бўйича тақсимланган маблағлари харажатлар сметасида мужассамлашади.

Партия ташкилотлари аъзоларининг аъзолик бадаллари маблағларидан, давлат бюджети тушумлари ва бошқа манбалардан шаклланган Партиянинг даромадидан ҳамда Партия харажатлар сметасидан ташкил топган Партиянинг йиллик бюджети ҳар йили Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Партия бюджетининг ижроси, Партия органлари ва ташкилотларига ажратилган ҳамда улар томонидан фойдаланилган маблағлар тўғрисидаги ҳисобот ҳар йили Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитасида кўриб чиқилиб, партия Сиёсий Кенгаши Пленуми тасдиғига киритилади ва бу ҳақдаги Пленум қарори партия аъзоларига етказилади.

19.9. Ҳудудий  партия  ташкилотлари  бюджетлари  ва  уларнинг  ижроси ҳақидаги ҳисоботлар  тегишли  ҳудудий  Партия  Кенгашлари  Пленумларида тасдиқланади  ва  қуйи  партия  ташкилотлари  ва  Партия  аъзоларига  маълум  қилинади.

19.10. Партия мол-мулкини ва пул маблағларини жорий бошқариш Сиёсий Кенгаш Ижроия Қўмитаси Марказий аппарати томонидан амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туман, шаҳар партия ташкилотлари мол-мулкини ва пул маблағларини жорий бошқариш вазифаси, қоида тариқасида, тегишли Кенгаш раиси ёки (Кенгаш қарори билан) раис ўринбосарларидан бирининг зиммасига юклатилади.

Партия корхоналари ва муассасаларининг мол-мулклари ва пул маблағлари уларнинг Уставлари ва Низомларига асосланган ҳолда уларнинг раҳбарлари томонидан бошқарилади.

19.11. Бошланғич партия ташкилотлари партия Уставида белгиланган ишларни амалга оширишда тегишли Партия Кенгашларининг қарори билан Партияга ўтказилаётган маблағлар ва мулклардан фойдаланишлари мумкин.

20. ПАРТИЯ ФАОЛИЯТИНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ ТАРТИБИ

20.1. Партияни қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Қурултой қарорига биноан амалга оширилади.

Партия фаолиятини тугатиш ушбу Уставда ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Қурултой қарорига биноан ёки Олий суд қарори асосида амалга оширилади. Партияни қайта ташкил этиш ёки фаолиятини тугатиш тўғрисидаги қарор Партия Қурултойида унинг барча ташкилотлари фикри ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади. Бу қарор Қурултойда делегатларнинг учдан икки қисми ёқлаб овоз берган тақдирда қонуний ҳисобланади.

Партия тугатилганда, унинг мол-мулки ва маблағларидан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

20.2. Партия фаолияти тугатилган тақдирда қолган мол-мулк аъзолар, шунингдек раҳбар орган аъзолари ёки Партия ходимлари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас ҳамда ундан қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланилади.

21. ПАРТИЯ УСТАВИ ВА ДАСТУРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР  КИРИТИШ

21.1. Партиянинг Устави ва Дастурига  ўзгартириш ва қўшимчалар Қорақалпоғистон Республикаси,  вилоятлар ва Тошкент шаҳар партия  ташкилотларининг фикр-мулоҳазалари ҳисобга  олинган ҳолда ишлаб чиқилган Сиёсий Кенгаш таклифига биноан партия Қурултойи қарори билан киритилади. Ушбу масалага оид қарор Қурултойда қатнашаётган делегатларнинг учдан икки қисмидан кам бўлмаган овози билан қабул қилинади.

21.2. Партия Сиёсий Кенгаши Қурултойдан сўнг Уставга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига маълум қилади ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун унга барча зарур ҳужжатларни тақдим этади.

22. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

22.1. Партиянинг давлат органлари ва бошқа юридик шахслар билан муносабатларига тегишли, ушбу партия Уставида назарда тутилмаган масалалар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг бошқа Қонун ва қонуности ҳужжатларига мувофиқ  ҳал  этилади.

ЎЗБЕКИСТОН “АДОЛАТ” СОЦИАЛ-ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ УСТАВИ was last modified: Июль 28th, 2015 by admin