Амалий кўмак

24.12.2020 12:12:51

Партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати Аёллар ва ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш бўлими ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Кўмакка мухтож аёлларга  - менинг ҳиссам” лойиҳаси доирасида Наманган шаҳридаги “Янги ҳаёт” МФЙда яшовчи аёллар билан мулоқот олиб борилди.

Суҳбат давомида фуқаро Анорахон Ғиёсова ишсиз эканлигини айтиб,  уни иш билан таъминлашда ёрдам сўраб, ариза билан мурожаат қилди. Мурожаат қаноатлантирилиб, “Янги ҳаёт” МФЙ меҳнат инспектори ёрдамчиси лавозимига бир иш штат бирлиги асосида ишга қабул қилинди.

Партиянинг “Кўмакка мухтож аёлларга – менинг ҳиссам” лойиҳаси доирасида, айниқса, чекка ҳудудлардаги аёлларга амалий кўмак бериш давом этмоқда.

“Адолат” СДП Наманган вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+