Аёллар манфаати қандай ҳимоя қилинади?

22.01.2021 17:01:37

Президентимиз 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномасида юртимизда давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш масалаларидан устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Сўзга чиққан партиянинг вилоят Кенгаши раис ўринбосари Р.Урманова  мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, бандлигини таъминлашга қаратилган эзгу ишлар кўлами янада кенгайиши масаласига алозида тўхталиб ўтди.

Таькидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, гендер тенгликни таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, улар учун янги иш ўринлари яратиш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.

–  Президентимизнинг Мурожаатномасида давлат ва жамият бошқарувида аёлларинг ўрни ва мавқейи янада мустаҳкамлаш, ислоҳотларимизнинг энг устувор йўналишларидан бири эканлиги, хотин-қизларимизнинг жамият ва ҳаётидаги ўрни ва нуфузи учун катта имкониятлар яратиб берилаётганлигидан хурсанд бўлдик, –  дейди Халқ депутатлари Тошкент вилояти  Кенгаши  депутати, вилоят “Аёллар қаноти” Кенгаши раиси ўринбосари,  “Адолатнинг фаол адолатли аёллари клуби” аъзоси Гулнора Ахмедова. –  Жамиятимизда аёллар мавқеини ошириш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш кераклиги, ушбу муаммоларни рўйхатга олиш учун “Аёллар дафтари” ташкил қилинди.   Бундан ташқари, Президентимиз хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш уларга янги имкониятлар яратиш бўйича навбатдаги қадам сифатида ҳаётни ва аёллар муаммоларини яхши биладиган, фаол ва ташаббускор опа-сингилларимиздан иборат Республика Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашини ташкил этилганлиги  катта аҳамиятга эга бўлди.

Давра суҳбатида аёлларнинг бизнес соҳасидаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда жойларда аниқланган хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш учун бюджетдан қўшимча равишда 1 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилишининг самараси ҳақида ҳам сўз борди. Бунинг учун “Халқ банки” томонидан жойларда хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга оид намунавий режаларини ишлаб чиқиш ва кредит олишда уларга амалий ёрдам кўрсатишнинг янги тизими жорий этилаётгани ҳусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Давра суҳбатида сўз олганлар  Мурожаатномада жамиятда ўқитувчи нуфузи ва обрўсини ошириш борасидаги ишлар келгуси йилда ҳам изчиллик билан давом эттирилиши, она ва бола соғлиғига юксак эътибор қаратилиши, хусусан, олий таълим муассасаларига киришда грант квоталари 25 фоизга оширилиши белгиланганлиги тўғрисида ҳам фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Шунингдек, ОТМга қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сони 2 бараварга кўтарилиб, 2000 тага етказилиши, аъло баҳога ўқиётган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар учун махсус стипендиялар жорий этилиши, хусусий олийгоҳларга мутахассислар тайёрлаш учун давлат буюртмаси берилиши давлат раҳбарининг илм-фан ва таълим ривожига қаратилган юксак эътиборининг амалий ифодасидир.

Тадбирда маҳаллаларда аҳоли саломатлигини сақлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳақида фикр-мулоҳазалар алмашилиб, келгусидаги мақсад ва вазифалар белгилаб олинди.

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+