БПТлар “автомобиль мотори” бўла оладими?

22.01.2020 18:01:39

Сиёсий партиялар фаолиятида бошланғич партия ташкилотларининг ўрни жуда муҳим. Уни автомобил моторига қиёслаш мумкин. У қанчалик ҳаққоний ва тўғри ташкил этилса, сиёсий партиянинг кучи бақувват, пойдевори мустаҳкам бўлади.

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгашида ўтказилган сиёсий ўқув бошланғич партия ташклотлари фаолиятига бағишланди. Бугун партия таркибида иш олиб бораётган БПТлар билан узвий алоқа бироз орқага чекинаётганлиги, шу боис ишда муаммолар кўзга ташланаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Партия шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари А. Аманов БПТлар тузилиш тартиби, улар билан иш олиб бориш усуллари каби масалаларда партия сафига янги келиб қўшилган ходимларга маълумотлар берди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+