Гурланда янги БПТ ташкил этилди

15.07.2019 15:07:50

Маълумки, бошланғич партия ташкилотлари партия негизи ҳисобланади. БПТлар фаолиятини такомиллаштириш уларни фаолиятини сифатли йўлга қўйиш, сафини фаол аъзолар ҳисобига ошириб бориш партиянинг обрў-эътиборини кенг омма орасида юксалиб боришида муҳим аҳамиятга эга.

Гурлан туманидаги 12-сон оилавий поликлиникада “БПТлар фаоллигини ошириш устувор вазифа” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида партиянинг Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Фарход Ишанкулов, партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Тохир Палванов, Гурлан тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Умид Абдуллаев, партиянинг Гурлан туман Кенгаши фаоллари, депутатлари, мазкур муассаса жамоаси ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Фарход Ишанкулов томонидан Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастурида илгари сурилган илғор ғоялар, ҳаётга тадбиқ этилаётган партия лойиҳалари, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш доирасида партия томонидан олиб борилаётган ишлар, бошланғич партия ташкилотларнинг фаоллигини ошириш ва бошқа қатор масалалар юзасидан фикрлар билдирилди.

Тадбирда мазкур жамоа фаолларининг партияга аъзо бўлиш учун берган аризалари эътиборга олиниб, мазкур муассасада йигирма беш нафар аъзони бирлаштирган БПТ ташкил этилди. Аьзоларга партиянинг аъзолик билетлари партиянинг Сиёсий Кенгаши раис ўринбосари Фарход Ишанкулов томонидан тантанали топширилди.

Шохидахон Камолова, 12-сон оилавий поликлиника бош ҳамшираси, БПТ раиси:

— Бугун ҳаётимда унутилмас кун бўлди. “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастурида тиббиёт соҳасини ислоҳ этиш ғояси илгари сурилгани ва ҳаётга тадбиқ этилаётгани менга жуда ёқди. Партиянинг фаоли сифатида партия ғояларини, мақсад ва вазифаларини амалга оширишда, бугун янги ташкил этилган БПТ сафини фаол аъзолар билан кенгайтириб боришга ваъда бераман. Айниқса, партиянинг Сиёсий Кенгаши раис ўринбосари Фарход Ишанкуловнинг БПТмиз фаолиятига билдирган ишончини албатта оқлаймиз.

Партияга билдирилган ишонч, таклиф ва мулоҳазалар қизғин тус олган давра суҳбати сўнггида иштирокчилар қизиққан саволларига атрофлича жавоблар олишди. БПТ фаолиятидаги келгуси вазифалар белгилаб олинди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!