Менда таклиф бор: Педагоглар шикоятига қулоқ тутинг

05.08.2019 11:08:33

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сиёсий-сайловолди дастури билан яқиндан танишдим. Танишиш асносида унда ҳар бир соҳага эътибор қаратилгани эътиборимни торди.

Айниқса,  педагогларни қўллаб-қувватлаш мақсадида билдирилган ҳар қандай таклиф уларнинг фаолиятларига ижобий таъсирини кўрсатиши шубҳасиз. Аммо уларнинг имкониятларини янада кенгайтириш, имтиёзларни кўпайтириш мақсадга мувофиқ, деб ўйлайман.

Ҳар йили педагог ходимлар малакасини ошириш ва синовдан ўтиш юзасидан давлат аттестациясидан ўтадилар. Мазкур жараёнда мен эксперт сифатида қатнашаман. Кузатишларим асносида шунга амин бўлдимки,  аттестация тест саволларида ўта мураккабликлар ёки баъзида чалкашликлар борлиги сезилади. Бу эса педагогларимизда баъзи норозиликларга сабаб бўляпти.

Шунинг учун аттестация саволларини бироз соддалаштириш ёки ихчамлаштириш керак, деб ўйлайман. Ахир асосий мақсад мураккабликлар билан педагогни йиқитиш эмас-ку.

Илҳом ҲОЖИБОЕВ,

Термиз давлат университети ўқитувчилар малакасини ошириш

ва қайта тайёрлаш институти ўқув ва илмий ишлар бўйича

директор ўринбосари, БПТ аъзоси

Улашинг!