“Партия патронажи” чекка ҳудудда БПТ тузди

09.09.2020 17:09:51

Маълумки, партия томонидан ташкил этилган “Партия патронажи” лойиҳасининг мақсад ва вазифалари ҳаётга тақдим этилиши натижасида партия сафи фаол, ташаббускор аъзолар ҳисобига ошиб бормоқда. Воҳамизда “Партия патронажи”га чақирувлар сони ортиб бораётгани қувонарлидир.

Бугун “Партия патронажи” Янгиариқ туманидаги чекка ҳудуд ҳисобланган “Таган” шаҳарча фуқаролар йиғини ҳамда 59-оилавий поликлиникада бўлиб,  маҳалла  фаолларини  ҳамда   тиббиёт ходимларини  партияга аъзоликка қабул қилди.  Карантин талаблари асосида бўлиб ўтган ташриф аввалида партия томонидан олиб борилаётган ишлар, устувор вазифалар ҳамда “Партия патронажи” фаолияти тўғрисида тушунчалар берилди. “Таган”  шаҳарча   фуқаролар йиғини  фаоллари  партияга аъзо бўлиш истагини билдиришди. Жойнинг ўзида ҳужжатлар тайёрланиб,  30  нафар янги қабул қилинган аъзоларга партиянинг аъзолик билетлари тантанали топширилди ва янги бошланғич партия ташкилоти тузилди.

Дилмурод Ибрагимов, умумий амалиёт шифокори, 59-оилавий поликлиникадаги  БПТ раиси:

- Мени БПТ раиси қилиб тайинлашди. Жуда хурсандман. Партиянинг дастурий ғояларини бажариш орқали менга билдирилган ишончни албатта оқлайман. БПТ сафини яна кенгайтирамиз. Эътибордан миннатдормиз.                                                     

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+