Давлат бюджети муҳокамаси давом этмоқда

21.11.2019 11:11:37

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари, ишчи гуруҳларида “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш юзасидан ўтказилаётган фаол муҳокамаларда ана шу жиҳатга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг яқинда ўтказилган мажлисида паламент қуйи палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Давлат бюджети бошқармаси олдига мазкур лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида кенг муҳокамалар ўтказиш, депутатлар томонидан билдирилган таклифларни кўриб чиқиш вазифаси қўйилган эди. Яъни, қонун лойиҳасини бобма-боб, моддама-модда кўриб чиқиш жараёни жуда кўп тортишувлар ва муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Бунинг ҳосиласи ўлароқ, лойиҳани такомилига етказиш юзасидан парламент аъзолари томонидан билдирилган бир қатор таклифлар инобатга олинмоқда. Хусусан, депутатлар илгари сурган таклифга кўра, қонун лойиҳасининг 11-моддасига қўшимча равишда Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, Давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг тасдиқланган умумий харажатларининг 3 фоизидан ошган қисмини ишлатишга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан рухсат бериш нормаси киритилмоқда.

Қонунчилик палатасининг қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари, ишчи гуруҳларида қонун лойиҳаси бўйича қизғин кечган баҳс-мунозаралар чоғида қайд этилганидек, депутатлар томонидан кўтарилган шу каби таклиф ва мулоҳазалардан аксарияти қонун лойиҳасида ўз аксини топмоқда.

Анвар Эгамқулов,

“Адолат” СДП фракцияси ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+