Депутат: Доллардан воз кечиш пайти келди!

14.10.2019 15:10:50

Ҳозирда жаҳон савдосидаги олди-сотдининг 70 фоизи долларда амалга оширилмоқда, лекин Aмерика валютасининг позицияси кундан-кунга заифлашмоқда. Шу боисдан доллардан бир қатор мамлакатлар воз кечмоқда. Жумладан, Россия, Туркия, Хитой, Эрон ўзаро халқаро ҳисоб-китоблардан Aмерика валютасини сиқиб чиқармоқда ва миллий валютада муомала қилишга келишиб олишган.

“Хўш, бу борада Ўзбекистоннинг позицияси қандай бўлиши керак?” деган саволга Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Ёрмамат Холияров ўз муносабатини билдирди

“Халқаро пул ўтказмаларида ҳар бир давлат ўз миллий валютаси билан ҳисоб-китоб қилишига ўтиши халқаро иқтисодиётни янада жадал ривожлантиришга туртки бўлади. Шунингдек, бу йирик давлатларнинг нисбатан кичик давлатларга нисбатан эҳтимолий таҳдидни йўқга чиқаради.

Демак, мамлакатимиз банк сиёсати қонунчилигида янги нормалар ва уларнинг амалиётини синаб кўриш устида Марказий банк хозирдан иш бошлаши зарур ва бу ўта долзарб масаладир.

Иқтисодчилар, огоҳ бўлинг!

Хориж валютаси ҳукмронлиги даври ўзгариш пайти келмоқда. Тағин яна 30 йил қўл қовуштириб ўтирдик, дея ер чизиб юрманг. Бу инфляцияга қарши курашда самарали услубдир.  

Кутманг ва яна баҳона қидирманг!”.

 

“Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+