Фракция аъзоларининг танқидига нима сабаб бўлди? (+видео)

15.04.2020 17:04:16

Жорий йилнинг 15 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг видеоконференция йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2019 йилги ҳисоботи кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, Ҳисоб палатасининг 2019 йилдаги фаолияти
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва бошқа ҳужжатлар асосида олиб борилди.

Таъкидланганидек, Ҳисоб палатаси томонидан бюджет тушумлари тўлиқлигини назорат қилиш, қўшимча захираларни аниқлаш, солиқлар ҳисоблаш учун фойдаланиладиган маълумотлар базалари ишончлилигини баҳолаш, молия ва солиқ органларига ҳар томонлама кўмаклашиш вазифалари ижроси юзасидан 2019 йилда ишчи гуруҳлар тузилиб, бевосита жойларга чиққан ҳолда 31 та ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилди ҳамда амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Ҳисобот йилида ушбу йўналишдаги тизимли назорат ҳамда солиқ турлари ва ҳудудлар бўйича кунлик мониторинг ишлари давом эттирилди. Давлат бюджетига 2019 йилда жами 112,2 трлн сўм тушумлар таъминланиб, белгиланган 102,6 трлн сўм прогноз кўрсаткичлари 9,5 трлн сўмга (9%) орттириб бажарилди. Давлат бюджетига 2018 йилга нисбатан 33,1 трлн сўм (42%) кўп тушумлари жалб қилинди.

Йиғилишда фракция аъзолари Ҳисоб палатаси томонидан 2020 йилги бюджет даромадлари прогнози белгиланишида 3,2 трлн сўм тушумларнинг манбалари мавжуд эмаслиги, 2,1 трлн сўм тушумлар тўлиқ ҳисобга олинмаганлиги аниқланиб, қайта ҳисоб-китоб қилингани шу билан бирга бюджетдан молиялаштирилиши кўзда тутилган тадбирлар учун 8,2 трлн сўмлик тузатишлар киритиш бўйича тавсиялар берилганлиги “Адолат – қонун устуворлигида” тамойилини амалиётга янада кенг жорий этиш каби устувор йўналишларимизга мос эканини таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, фракция депутатлари 2019 йил давомида солиқларни ҳисоблаш учун фойдаланиладиган 5 та давлат органларининг маълумотлар базасининг ишончлилиги аудитдан ўтказилганлигига алоҳида эътибор қаратишди. Мазкур ўрганишларда соҳаларда замонавий ахборот технологияларини кенг тадбиқ этиш орқали давлат бюджетига қарийб 2 171 млрд сўм қўшимча маблағларни жалб қилиш имкони яратилганлиги  бу рақамли иқтисодтиётнинг афзалликлари дея эътироф этилди.

Ушбу ўрганиш натижасида бир қатор вазирлик ва давлат қўмиталарида бюджетга тушумларни таъминлашда ахборот технологияларни тўлиқ жорий қилинмаганлиги ва маълумотларнинг марказлашган базаси юритилмаганлиги сабабли (Адлия вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Божхона, Давлат статистика ва Давлат экология қўмиталарида) бир қатор салбий ҳолатлар депутатлар томонидан эътирозга сабаб бўлди.

Мазкур вазирлик ва идоралар тизимига ахборот технологияларини кенг жорий этиш, аниқланган камчиликларни тезкорлик билан бартараф қилиш таклифи илгари сурилди. Шунингдек, бу каби масалалар бугунги янги Ўзбекистон ривожланишига ўз салбий таъсирини кўрсатиши таъкидланиб, депутатлар бу каби ҳолатларни назорат-таҳлил тадбирлари доирасида яна кўриб чиқишларини айтиб ўтдилар.

Фракция аъзолари Ҳисоботда қонунларни республиканинг ҳамма жойда бир ҳилда ишлашини таъминловчи, қонунлар ва ҳужжатлар билан мукаммал ишланиши зарур бўлган орган Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида мажбурий ундиришга қаратилган 3,8 млрд сўмлик 26 730 та ижро ҳужжатлари мавжуд эмаслиги,  яъни йўқотилганлиги ҳам танқидга сабаб бўлди. Депутатлар мажбурий ундиришга қаратилган ҳужжатларнинг йўқолиши, шунингдек, 9,4 млрд сўм маблағлар ундирилмаганлиги бу соҳага коррупция аломатларини келтириб чиқарадига омил дея баҳолади.

Фракция депутатлари томонидан бу каби масалалар “Адолат” СДП сайловолди дастурида давлат бошқаруви органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар фаолиятида қонунчиликка амал қилиниши устидан назоратни кучайтириш, қонунчиликни бузишга, коррупцияга йўл қўймаслик каби вазифалар доирасида ўз аксини топганлиги қайд этилди.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг
2019 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи фракция аъзолари томонидан маъқулланди.

Анвар ЭГАМҚУЛОВ

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+