Парламентдаги депутатимиз номига сайловчиларидан ташаккурнома келди

04.11.2020 09:11:34

Давлатимиз раҳбари айтганидек, “Депутат бўлиш, халқ ишончини қозониш ва уни муносиб равишда оқлаш — бу осон эмас. Бундай  шараф ҳар кимга ҳам насиб этмайди. Депутат — фикри зикри билан халққа энг яқин одам, доимо эл-юртнинг ташвиш ва муаммолари билан яшайдиган, катта билим ва тажрибага эга бўлган шахс”.

Бугун жамиятимиздаги барча соҳаларда бўлгани каби депутатларнинг ўз сайловчилари муаммолари билан ишлашдаги фаолликлари ҳар қачонгиданда самарали тарзда амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилмурод Исмоилов ҳам бугун сайловчилар турмуш-тарзини яхшилаш, уларнинг дарду-ташвишига малҳам бўлишни ўз фаолиятидаги устувор вазифа деб биладиган депутатлардан.

Жорий йилнинг октябрь ойи бошида депутат Дилмурод Исмоиловнинг ўз сайловчилари билан олиб борган юзма-юз мулоқотлари чоғида Наманган шаҳар, “Истиқбол” МФЙ Чортоқ йўли 9-Боғи Эрам кўчасида яшовчи фуқаролар томонидан маҳалла ҳудуди бугун ахборот технологиялари асри бўлишига қарамасдан алоқа тармоғи билан таъминланмаганлиги юзасидан мурожаат қилишди.

Депутат Дилмурод Исмоилов томонидан мазкур мурожаат атрофлича ўрганиб чиқилиб, муаммонинг ечими юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарилиб унинг ижроси доимий назоратига олинди. Натижада орадан ҳеч қанча кун ўтмасдан октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида “Истиқбол” маҳалласида яшовчи ўн мингдан ортиқ фуқаролар эҳтиёжи учун етарли бўлган шиша толали алоқа тармоғи етказиб берилди.

Йиллар давомида кўплаб ташкилотлар орасида сарсонгарчиликларга дуч келиб, маҳалла муаммоларини ҳал эта олмай келаётган бир гуруҳ маҳалла фаоллари номидан ўз мурожаатларининг қисқа фурсатда депутат аралашуви билан ҳал бўлганлиги учун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилмурод Исмоилов номига Ташаккурнома келди.

file_185

Депутат Дилмурод Исмоилов фаолиятида юқоридаги каби йиллар давомида сайловчиларнинг ечилмас муаммолари бўлиб келган кўплаб масалалар ўз ечимини топиб бормоқда. Келгуси хабарларимиз орқали албатта уларнинг барчасига батафсил тўхталиб ўтишга ҳаракат қиламиз.

 

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

“Адолат” СДП фракцияси ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+