11 йилдан буён паспортсиз яшаётган аёл депутатдан умидвор

06.03.2020 20:03:15

      Аёл борки, олам мунаввар! Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан Боёвут туманида ташкил этилган  акция ўзида ана шундай шиорни ифодалади. 2050 нафар хотин-қизлар истиқомат қилаётган Навоий маҳалласидан бошланган  тадбирда  байрам муносабати билан бир гуруҳ фаол аёллар рағбатлантирилди. Боёвут туманидаги 40-Жўлангар сайлов округидан халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашига  сайланган депутат  Дилшунос  Абдуллаева томонидан  хотин-қизларни ўйлантираётган мурожаатлар ҳам  қабул қилиниб, тегишлилиги бўйича корхона ва ташкилотларга депутатлик сўровлари жўнатиладиган бўлди. Акциянинг уйма-уй юриш қисми 2171 нафар хотин-қизлар истиқомат қиладиган “Жўлангар” маҳалласида давом этди. 86 ёшли меҳнат фахрийси Иноят Файзуллаева ҳолидан хабар олиниб, партиянинг эсдалик совғалари ва дори-дармонлар тарқатилди. Файзуллаевлар хонадоннинг ижтимоий аҳволи ўрганилганда эса Манзура Файзуллаева томонидан 23 ёшли фарзанди 2-гуруҳ ногиронлиги сабабли аравачага эҳтиёжлари борлиги мурожаат сифатида йўлланди. Вилоят Кенгаши депутати томонидан мазкур мурожаат ижобий хал қилиниши белгилаб олинди. “Жўлангар” маҳалласида истиқомат қилувчи Гулнора Раҳимова ҳам партия ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда депутатга ўзини қийнаб келаётган масала билан мурожаат қилди. Яъни, ўн бир йилдан буён Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилаётган бўлишига қарамай ҳанузгача фуқаролик паспортини ололмаётганлигини таъкидлади. Бу масала ҳам депутатнинг иш режасидан ўрин олди ва тегишли ҳужжатлардан намуналар олинди. Гулнора Раҳимовага ҳам эсдалик совғалари топширилди.

      –Мен учун энг катта совға фуқаролик паспортини олишим учун менга умид берганларинг бўлди, дея ҳурсандчилигини яширолмади у биз билан суҳбатда. Байрам тадбири, самимий қутловлар, кутилмаган ташрифлар ва эсдалик совғалари ўрин олган акция Боёвут туманида ана шу зайлда ўз ниҳоясига етди.

 

Маҳфират Худойбердиева

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилояти

Кенгаши матбуот хизмати котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+