11 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди

18.12.2019 15:12:11

Самарқанд шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари ташаббуси билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамкорлигида Самарқанд шаҳридаги 24-болалар мусиқа ва санъат мактабида Меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда корхона ва ташкилотлар ўзларидаги бўш иш ўрнилари билан иштирок этишди.

Ярмаркада Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимова, журналистлар, блогерлар қатнашиб, иш излаб келган хотин-қизлар билан суҳбатлашди, уларнинг фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Тадбир давомида ёлланма меҳнат билан шуғулланаётган 11 нафар хотин-қизлар Самарқанд шаҳридаги “Дака” МЧЖ, “Зарафшон текстил” МЧЖ, Афросиёб “Жинс” МЧЖларда ўзларига муносиб иш ўринларини топди ва мутассади ташкилотлар билан меҳнат шартномаларини имзолашди.

Лола САЙИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+