12 нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланди

17.09.2020 13:09:54

 

Маълумки, ҳар қандай мамлакатда аҳолининг кам таъминланган қатлами мавжуд. Ўзбекистонда ҳам одамларнинг муайян қисми етарли даромад манбаига эга эмас. Мамлакатимизда халқимиз фаровонлигини ошириш мақсадида “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз”, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” ҳамда томорқани ривожлантиришга қаратилган дастурлар қабул қилинди. Ўтган икки йил давомида биргина оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида бюджетдан қарийб 10 триллион сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. Албатта, бу аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар учун даромад манбаи яратишга хизмат қилди.

Депутатлик фаолиятимнинг саккиз ойи давомида фақат халқ билан бирга бўлишга, уларнинг дарду муаммоларини эшитиб, баҳоли қудрат ёрдам беришга ҳаракат қилмоқдаман. Айрим муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқарилди. Хусусан, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш борасида фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилганлиги ҳам ўзининг ижобий натижаларини кўрсатмоқда. “Камбағалликни қисқартириш” рўйхати асосида фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва муаммоларни ўрганиб, маҳалла аҳолиси орасидаги 12 нафар ишсиз фуқароларни иш билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатдим.

Хулоса қилиб айтганда, депутат халқ дардини енгиллаштириб, унга шароит яратиб беришда кўмаклашувчи вакилдир. Шундай экан, сайловчиларимнинг менга бўлган ишончини оқлашга, халқимиз манфаати йўлида астойдил меҳнат қилишга ҳаракат қиламан.

Чарос ОРТИҚОВА,

Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+