14 йил паспортсиз яшаган одамга ёрдам берилди

26.02.2020 19:02:04

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг Халқ депутатлари Хўжайли тумани Кенгаши депутати Анвар Қайыпбаев "Күн нуры" маҳалласидаги сайловчилар билан учрашди.

Учрашув давомида сайловчилардан кўплаб таклиф ва мурожаатлар тушди.

Улар асосан ички йўлларни таъмирлаш, уй-жой, тадбиркорлик учун кредит олиш ва коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар бўлиб, аксарияти жойида ҳал этилди, қолганлари бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олиниб ўз ечимини топди.

Депутат ҳомийлар ёрдамида Қурбанов кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро - II гуруҳ ногирони Курбанбай Ашировга ногиронлик аравачасини олишда ва 14 йилдан буён фуқаролик паспортини ололмай юрган Соғдиана кўчасида яшаётган фуқаро Камил Каражановга паспорт олишда ёрдам кўрсатди.

Юқоридаги каби аҳоли муаммоларини тинглаш ва уларга тўғри ечим топиш «Адолат» СДП фаолларининг асосий вазифасига айланган.

 

Б.Утамбетов,

“Адолат” СДП

Хўжайли тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+