15 нафар талаба “Партия патронажи” орқали сафимизга қабул қилинди

13.03.2020 11:03:58

   Урганч давлат университетининг “Табиий фанлар” йўналиши талабаларининг мурожаатига асосан, “Партия патронажи”  талабалар ҳузурида бўлди ва 15 нафар талабани партия аъзолигига қабул қилди. Тадбир  даставвалида, партиянинг  мақсад ва вазифалари, ҳаётга тақдим этилаётган илғор ғоялар хусусида батафсил маълумотлар берилди.  Партия аъзосининг бурч ва масъулиятлари, “Партия патронажи” лойиҳаси томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги  фикр ва мулоҳозалар талабаларнинг диққат марказидан жой олди.

Гулноза Матчанова, талаба:

  • “Адолат” СДП ўз ўрни ва нуфузи билан кенг жамоатчилик эътиборига тушиб келаётган фаол партия ҳисобланади. Айниқса, партиянинг дастурида таълим соҳасини ислоҳ қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлар менга ёқди. Шу боис, келгуси фаолиятимни партия билан ҳамкорликда олиб боришни мақсад қилдим. Бугун  тенгдошларим билан партияга аъзо бўлдик.

Тадбир савол-жавоб,  фикр ва мулоҳазаларга бой бўлди.

 Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+