2021 йил жомбойлик ёшлар учун чинакам имкониятлар йили бўлади

16.01.2021 11:01:04

Хабарингиз бор ўтган йилнинг 25 декабрь санасида давлатимиз раҳбарининг юртимиз ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Юртимизнинг турли жойларидан келган ёшлар Юртбошимиз билан очиқ мулоқотда бўлишди. Ёшлар ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

Бундан ташқари Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида 2021 йилни "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”,  дея эълон қилди. Бу биз ёшлар учун кенг имкониятлар эшиги очиқлигидан далолат.

Давлат дастури учун ёшларнинг фикр-мулоҳазаларини, уларни қийнаётган масалаларни ўрганиш мақсадида айни пайтда Жомбой туманига ташриф буюрган Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори  Алишер Саъдуллаев билан учрашув бўлиб ўтди.

- Буларнинг барчаси биз -  ёшларнинг олдимизга катта маъсулият юкламоқда, энди бизнинг такилиф бериш, мулоҳаза қилиш ва албатта чинакам меҳнат қиладиган давримиз келди, - дея туманимиз  ёшларига мурожаат қилди Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори  Алишер Саъдуллаев. - Сизлар бугун шундай таклиф берингки, биз уни давлат дастурига киритайлик, бу таклиф туманингиз ёшлари яъни тенгдошларингиз учун ҳам муносиб имконият яратсин!

- Авваламбор, туманимизга ташриф буюрганингиздан миннатдорман, -дейди туман ёшларидан бири. - Менинг таклифим шундан иборатки, туманимиздаги мавжуд кутубхонада китобларимизнинг сони бироз камлиги ҳамда электрон китобларнинг етишмовчилиги кузатилмоқда, шунга амалий ёрдам берсангиз.

 Шундан сўнг Президентимиз маслаҳатчиси туманимиз ёшларига 10 дона  ноутбук ва 2 мингта китоб совға қилди.

- Ишонаманки, сиз - ёшлар нафақат  туманимиз, балки юртимизнинг номини юксалтирасиз,- дея қўшимча қилди туман ҳокими Қ. Собиров. -Келгусида орангиздан Теримизийлар, Бухорийлар, Хоразимийлар чиқади дея ўйлайман!

Учрашув сўнгида туманда Маданият маркази ҳамда амфитеатр қурилиши борасидаги ишлар жадаллаштирилиши ҳақида келишиб олдинди.

Дилмурод МАХРАМОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жомбой туман кенгаши "Ёш адолатчилар қаноти" раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+