26 йиллик сиёсий фаоллик

19.02.2021 12:02:28

Ўзбекистон  “Адолат”  СДП Тошкент  вилояти  Кенгаши ташаббуси  билан  партия   ташкил этилганининг 26 йиллик муносабати билан “Биз 26 ёшдамиз!”  мавзусида   байрам тадбири бўлиб ўтди. 

Унда    партия Сиёсий Кенгаши раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Қонунчилик палатаси, “Ёшлар парламенти” аъзолари, вилоят, туман-шаҳар Кенгаши депутатлари, фахрийлар, “Аёллар қаноти”, “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгашлари фаоллари, ОАВ ходимлари иштирок этди.

Тадбирнинг биринчи қисмида партия фаолиятида амалга оширилган ишларга эътибор қаратилди.

Маросимни  Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши депутати, партия фахрийси  Жўра Ахмедқуловга кириш сўзи билан очиб берди.

Унда партиянинг  йиллар давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида  сўз юритди. Шунингдек, қўлга киритилган ютуқларда албатта партия фахрийлари, фаолларининг  фидойилиги, тинимсиз меҳнатлари  эътироф этилди.  Айни пайтда устозлар изидан дадиллик билан иш олиб бораётган жамоанинг фаолиятига айтилган дил сўзлари иштирокчилар  қалбида кўтаринки руҳ бағишлади.

Шундан сўнг, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимовга  сўзга чиқди.  У ўтган 26 йил давомида партия ташаббуси билан амалга оширилган ишлар, келгусида амалга оширилиш лозим бўлган устувор вазифаларга тўхталиб ўтди.

- Сиёсий майдонга ижтимоий адолат ғояси билан кириб келиб, мамлакатимиздаги барча ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларда  фаол иштирок этиб келаётган “Адолат”  СДП ўз электорати манфаатларини ҳимоя қилувчи жипслашган куч сифатида олдинга интилиб бормоқда, деди Баҳром Абдуҳалимов ўз сўзида. - Партия ҳар доим  ҳуқуқий демократик давлат,  кучли ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш, ижтимоий-иқтисодий барқарор турмуш тарзини шакллантириш каби долзарб жараёнларда ўз ролини кучайтиришни мақсад қилиб қўйган.

Таъсис этилган йили 3400 кишини ташкил этган  партиямиз аъзолари сони ҳозирда 450 минг нафардан ошиб кетди. Сўзга чиққан партия аъзолари ва хайрихоҳлари, аҳоли ўртасида социал-демократия мафкурасини тарғиб қилиш,  унинг бошқа мафкуралардан афзал жиҳатларини асослаш бўйича қатор ишлар амалга ошириб келинаётганини таъкидлаб ўтдилар.

“Адолат” СДП аҳоли орасида нафақат қонун устуворлиги ва адолатни тарғиб қилувчи, балки социал-демократияни мустаҳкамловчи сиёсий куч сифатида ҳам танилмоқда. Аҳамиятли жиҳати, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари каби Тошкент вилоятида ҳам  сўнгги йилларда партия тарафдорлари сони сезиларли даражада ортди.  Боиси, вилоятда  партия ғоя ва мақсадларини, лойиҳаларини жойларда  кенг тарғиб этиш, аҳолининг турли қатламларига чуқурроқ кириб бориш, халқ орасида танилувчанлиги ва нуфузининг юксалишида  партия фаоллари самарали меҳнат қилиб келишяпти.

Давлатимиз раҳбарининг “Қайси партияга мансублигидан қатъи назар, барча юртдошларимизни бирлаштирадиган ягона ва муштарак мақсад – бу жонажон Ўзбекистонимиз, унинг келажагидир. Айни шу мақсад ҳаммамизни она юртимизга садоқат билан хизмат қилишга даъват этади” дея билдирган  фикрлари нақадар ҳаққоний эканлиги  бугун ўз исботини топмоқда. 

Кўтаринки руҳда бўлиб ўтган тадбирда партиянинг фахрий аъзолари  ва энг фаол адолатчиларга миннатдорлик билдирилиб, вилоят Кенгашининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Санъаткорлар ижросидаги  куй-қўшиқлар йиғилганларга  кўтаринки кайфият бағишлади.

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

  Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+