3 кун ичида 2 та бола ҳалок бўлишига жим қараб тураверамизми?

18.10.2019 12:10:25

Болаларни ҳимоя қилиш… Ҳа, асли ҳаёт ва унинг давомийлигини асраб-авайлайдиган бизнинг халқимиз фарзандлари чеҳрасидаги беғуборликни кўриш учун ҳеч нарсани аямайди. Лекин, озгина эътиборсизлик оқибатида болакайларнинг юқори қават деразаларидан пастга қулаб тушаётгани юракларни ўртамоқда.

Жорий йилнинг 12 февраль куни Тошкент шаҳрининг Олмазар туманида бир бола беҳосдан деразадан тушиб кетиб, жиддий жароҳат олганлигини эшитиб куюндим.  Уч кун ичида икки боланинг тўртинчи қаватдаги уйнинг деразасидан қулаб тушиб ҳалок бўлганлиги ҳар бир юртдошимиз қўзида қайғу ёшларини пайдо этди. Ахир катта орзу-умидлар билан кўркам уйларга эга бўлган оилаларда бола билан боғлиқ бундай бахтсиз ҳодисанинг юз бериши ачинарли ҳолдир. Бундан кейин ҳам мана шундай саъй-ҳаракатлар ва фожеаларнинг содир этилмаслигига ким кафолат бера олади? Албатта, ҳеч ким!

Шу боисдан ҳам мамлакатимизда кўп қаватли уйларнинг ёш оилаларга берилаётганини ҳисобга олиб, ҳар бир уйнинг деразаларига чекловчи тўсиқлар ўрнатилган ҳолда фойдаланишга топширилиши шарт, деб ҳисоблайман. Чунки, эндигина мустақил ҳаётга қадам қўйган ёшларнинг деразалар ортига панжаралар ўрнатишга қурби етмаслиги мумкин.

Келгусида кўп қаватли уйларнинг ойналарига мустаҳкам болалар чеклагичларини ўрнатган ҳолда уй эгаларига топширилиши хавф-ҳатар нималигини ҳали тушунмайдиган эртамиз эгаларининг хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, барча қўлайликларга эга шинам уйларнинг эгасига айланган ота-оналарнинг хотиржам яшашига ҳам имкон яратилади. 

Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+