30 йиллик муммо ҳал бўлди

03.02.2021 11:02:50

Халқ депутатлари Оққўрғон  тумани Кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзоси Алишер Қурбонов партия фаоллари билан ҳамжиҳатликда ишлаб, учраётган муаммоларни ҳал этиб келмоқда. Депутат томонидан мутасадди ташкилотларга киритилган депутатлик сўровларининг асосий қисми ижтимоий масалалар ва коммунал соҳага доир муаммолардан иборат. Бу эса айни масалаларда фаоллар жиддий ўрганишлар олиб бориши зарурлигини ҳам англатади.

Куни кеча туман партия Кенгашининг “Адолат қабулхонаси” га  “Зарафшон” МФЙ, Баҳор кўчаси  71-уйда яшовчи фуқаро Гульнара Куликлина томонидан  “Зарафшон” маҳалласининг Й.Ахунбобоев, Баҳор кўчалари таъмирталаблиги, қарийб 30 йиллик бу оғриқли муаммолар юзасидан кўп бор тегишли ташкилотларга шикоят қилганлигини, бироқ, натижа бўлмаётганлиги ҳақида Халқ депутатлари Оққўрғон туман Кенгаши депутати  А.Қурбоновга мурожаат келиб тушди. 

Ушбу муаммони пайсалга солмай, зудлик билан ҳал қилиш кераклигини депутат англаб етди ва муаммо жойига йўл олди. Муаммо жойида ўрганилиб туман  “Йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш”  ташкилот раҳбарига депутатлик сўрови юборилди. Натижада ўттиз йиллик  муаммони ижобий ҳал қилинди.

–  Кўчамиздаги 92 та хонадонда 945  нафар фуқаро яшайди, – дейди Ахунбабаев  кўчасида истиқомат қилувчи Бахтиер Шермонов. –  Аҳвол қор-ёмғирли кунларда, айниқса, оғирлашарди. Ёғингарчилик туфайли кўлмак эмас, “дарё” га айланиши, узоқ вақт ботқоқ ҳолида қолиб кетиши аҳолини доимий норозилигига сабаб бўлиб келмоқда эди.  Айниқса мактаб болалари   ёзда чанг, қишда лой кўчалардан юришга ноқулайлик туғдирарди.

Депутат А.Қурбоновнинг  хайрли иши маҳалладошлар қувончига қувонч  қўшди.

Маҳаллада яшовчи жисмоний имконияти чекланган фуқаролар  ҳам депутат  эътиборидан четда қолгани йўқ. Хусусан, 1960 йилда туғилган ёлғиз кекса, тиббий ва ижтимоий ҳимояга муҳтож  1-гуруҳ  ногирони  фуқаро Людмила Бабаниязова ҳолидан хабар олди.

Депутатнинг саъй-ҳаракати туфайли мутассади ташкилотлар кўмагида  ўзгаларнинг парваришига ва ёрдамига муҳтож бўлган  Л.Бабаниязовага  уй шароитда изчил тиббий-ижтимоий ҳамда маиший хизмат кўрсатиш шакллари  белгилаб олинди.

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+