34 нафар фуқаро бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

13.03.2020 17:03:21

Ўзбекистон “Адолат” СДП Зарбдор туман Кенгаши томонидан партиянинг Сайловолди дастурида илгари сурилган соғлиқни сақлаш соҳасидаги ишларни амалга ошириш мақсадида бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

“Тиббий маданият – соғлом жамият асоси” лойиҳаси доирасида ташкил этилган мазкур тиббий кўрикда 34 нафар фуқаролар кўрикдан ўтказилди.

Тиббий кўрик давомида фуқароларга тиббий маданиятни ошириш, дорилардан тўғри фойдаланиш, касалликни даволашдан кўра олдини олиш афзалроқ эканлигини тарғиб қилувчи тарқатма материаллар тарқатилди.

Диёра Жўраева, “Ойбек” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро:

– Ҳозирги кунда тиббий маданият талабларига тўлиқ риоя қилинмаслиги, нотўғри турмуш тарзи туфайли бир қатор хасталикдар сони ортиб бормоқда. Бу касалликларни даволаш аҳолига ҳам, давлатга ҳам қимматга тушмоқда. Мана шундай тиббий кўрикларнинг ташкил этилиши ушбу салбий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Шунингдек, маҳаллада яшаётган ёши улуғ инсонлар, ногиронлиги бор шахслар ва болаларнинг ҳолидан хабар олиниб, уй шароитида тиббий кўрик ташкил этилди. Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни, тўғри овқатланиш юзасидан маслаҳатлар берилди.

 

Фаррух ИСРОИЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

туманлараро ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+