37 та оилага ҳомийлик ёрдами кўрсатилди

06.08.2020 10:08:42

Мамлакатимизда жорий этилган карантин даврида халқимизни коронавирус инфекциясининг зарарли оқибатларидан ҳимоя қилиш, фуқароларимизнинг ушбу офатдан азият чекишларининг олдини олиш мақсадида барча чоралар кўрилмоқда. Хусусан, аҳолининг кам таъминланган, кўмакка муҳтож қатламларини, шунингдек, вақтинча ишсиз қолган фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш, уларга меҳр-мурувват ва ғамхўрлик кўрсатиш борасида саховатпеша инсонлар томонидан кўплаб хайрия тадбирлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати Дилмурод Худайшукуров томонидан 23-Қахрамон сайлов округи ҳудудида истиқомат қилувчи, ижтимоий ёрдамга муҳтож 37 та оила ҳолидан ҳабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Шунингдек, ташриф буюрилган ҳар бир хонадон эгаларига мамлакатимизда коронавирус пандемияси ва унга қарши курашиш, бу касалликнинг олдини олиш мақсадида эълон қилинган карантин қоидаларига ва белгиланган чекловларга қатъий риоя этиш ҳамда мақсадсиз уйидан чиқмаслик юзасидан тушунчалар берилди.

Ҳомийлик ёрдами кўрсатилган ҳар бир фуқаро томонидан Яратгандан юртимиз тинчлиги, халқимиз саломатлиги, осмонимиз мусаффо бўлишини сўраб дуолар қилинди.

 

Ўктам ҚУРБОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+