“Адолат” 26 ёшда: Партияга камарбаста ёшлармиз!

19.02.2021 13:02:22

Ўзбекистон “Адолат” СДП 26 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Бухоро вилоят Кенгаши томонидан Бухоро Юридик техникумида “Партияга камарбаста ёшлармиз” мавзусида тадбир ташкил этилди. Сўзга чиққан вилоят партия Кенгаши раиси ўринбосари   Рауф Сувонов  партия ташкил топишидан бошлаб бугунги кунгача эришган ютуқлари ҳамда эришилган бир қатор имкониятлар ҳақида маълумот берди.  

1995 йил 18 февраль – Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг I таъсис Қурултойи бўлиб ўтди. Унда партиянинг Дастури ва Устави қабул қилиниб, бош шиори “Куч – адолатда!” деб белгиланди. Қурултой томонидан партиянинг босма нашри – “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси таъсис этилди ва 1995 йилнинг 22 февраль куни газетанинг илк сони нашр этилди.” – дейди ўз нутқида Рауф Сувонов.

Тадбирда партиянинг  “Ёшлар қаноти”ни янада фаолликка чорлаш, ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимини ошириш, уларни китобхонликка жалб этиш, сиёсий жараёнларда бевосита иштирокини таъминлаш сингари имкониятлари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Тадбир давомида партияга янги аъзолар қабул қилинди. Сиёсий жараёнлар ҳақида ўзларининг қизиқтирган саволлар билан ёшлар партия фаолларига мурожаат қилиб, аниқ жавоблар олишди.

Маълумот ўрнида: 2019 йил 22 декабрь ҳамда  2020 йил 5 январь кунлари бўлиб ўтган  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловида Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам муносиб иштирок этиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 24 та, маҳаллий Кенгашларда эса 870 та депутатлик ўринларига эга бўлди. Шунингдек, Олий Мажлис Сенатига 7 нафар партия фаоли сенатор этиб сайланди.

   

               “Адолат” СДП Бухоро вилоят кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+